Мадриднинг «Реал» клуби Европа Чемпионлар Лигаси 1/8 финалининг дастлабки ўйинида «Аякс»ни мағлуб этди (2:1).
Мадридликлар мазкур мусобақада амстердамликларни 2010 йилдан буён кетма-кет 7 марта мағлубиятга учратди.
Битта рақиб устидан қозонилган кетма-кет 7 та ғалаба Европа Чемпионлар Лигаси рекорди ҳисобланади. Бу ҳақда Gracenote Live хабар берди.
Бундан ташқари ушбу мусобақада «Қироллик клуби» «Бавария»ни 6 маротаба (2012/18 йиллар), «Барселона» эса «Байер Леверкузен»ни шунча марта мағлуб этганди (2001/2015 йиллар).
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)