Миллий гвардия делегацияси Россияга тўрт кунлик расмий сафарини бошлади. Бу ҳақда Росгвардия расмий вакили генерал-майор Валерий Грибакин маълум қилди, дея хабар беради «Халқ сўзи».
Ўзбекистон делегациясига Миллий гвардия қўмондони ўринбосари полковник Шуҳрат Шокиров бошчилик қилмоқда.
«Ташриф давомида улар Росгвардиянинг ноидоравий қўриқлаш бўлинмаси хизмат фаолияти билан танишади. Шунингдек, Росгвардия ва Миллий гвардия ўртасида 2019 йилга мўлжалланган ҳамкорлик режасини имзолаш кўзда тутилмоқда», — деди В.Грибакин.
Делегация аъзолари ишчи сафарнинг биринчи куни Останкино телеминорасида бўлиб, телемарказни муҳофаза қилиш тартиби билан таништирилди.
Сафар давомида меҳмонларга Росгвардия бўлинмалари томонидан қўлланиладиган воситалар ва автотранспортлар намойиш этилади.
Изоҳ (0)