Кувайтнинг Alshaya Group компаниясига «Ўзбекистон» меҳмонхонасининг давлат улушини сотиб олиш таклиф этилди, деб ёзади «Podrobno.uz».
Бу ҳақда Ўзбекистон Ташқи савдо ва инвестициялар вазирлигида компания ижрочи директори Муҳаммад ал-Шая бошчилигидаги Alshaya Group делегацияси билан музокаралар якунлари бўйича маълум қилинди.
«Alshaya Group компаниясининг делегацияси меҳмонхона бизнесини: янги бинолар қуриш, шунингдек, келажакда фойдаланиш учун реконструкция қилиниши керак бўлган мавжуд объектларни хусусийлаштириш йўли билан ривожлантиришга алоҳида қизиқиш билдирди. Ана шундай объектлардан бири ‘Ўзбекистон’ меҳмонхонаси бўлиши мумкин», — дея хабар қилади вазирлик.
Эслатиб ўтамиз, шу кунларда давлат «Ўзбекистон» меҳмонхонасидаги 80,13 фоиз улушини сотувга қўйган эди.
Аввалроқ Кувайтнинг Alshaya Group компанияси ўз дўконлари тармоғида ишлаши учун Ўзбекистон фуқароларини ёллаш имкониятини кўриб чиқаётганлиги хабар қилинган эди.
Изоҳ (0)