Профессионал бокснинг супер оғир вазн (+90,7 кг) тоифасида WBA, WBO, IBF ва IBO йўналишлари чемпиони Энтони Жошуа (22 та жанг, 22 та ғалаба, 21 та нокаут) 1 июнь куни навбатдаги жангини ўтказади, деб хабар беради «Sports.ru».
Энтони Жошуа Нью-Йорк шаҳридаги Madison Square Garden аренасида бўлиб ўтадиган жангда америкалик Жаррел Миллер (23 та ғалаба) қарши рингга кўтарилади.
Жошуа сўнгги жангини 2018 йил 22 сентябрида Александр Поветкинга қарши ўтказиб, россиялик рақибини нокаутга учратганди. Миллер эса ўтган йил ноябрида Богдан Динни нокаутга учратиб, ғалаба қозонганди. Иккала боксчи ҳам фаолияти давомида бир марта ҳам мағлуб бўлмаган.
Бу Жошуа учун Буюк Британиядан ташқаридаги илк жанг бўлади.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)