Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита ҳамда Тошкент давлат иқтисодиёт университети ҳамкорлигида талабалар билан маънавий-маърифий ва тарбиявий-профилактик учрашув ўтказилди, дея хабар беради ЎзА.
Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита раиси ўринбосари Нуриймон Абулҳасан, Ички ишлар вазири маслаҳатчиси, генерал-полковник Зокиржон Алматов, Тошкент давлат иқтисодиёт университети ректори Баҳодир Ходиев ёшлар қалбида Ватан тақдири, келажаги учун дахлдорлик ва масъулият ҳиссини ошириш, ёт ғояларга қарши мафкуравий иммунитетни кучайтиришга йўналтирилган тарғибот ишларининг аҳамияти юксак эканини таъкидлади.
Бугунги кунда амалга оширилаётган ислоҳотлар мазмун-моҳияти атрофлича тушунтирилди. Жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликка қарши курашда ҳуқуқ-тартибот органлари, жамоатчилик ташкилотлари, таълим муассасалари, кенг жамоатчилик ҳамкор, ҳамфикр бўлиши кераклиги қайд этилди.
Изоҳ (0)