Хорижга чиқиш паспортини расмийлаштириш учун ариза беришда кўрсатилган рақамлар бўйича қўнғироқларга жавоб берилмаган ҳолатларда уларнинг тайёрлиги ҳақида SMS-хабарлар орқали хабар берилмоқда, деб ёзади Тошкент шаҳар ИИББ матбуот хизмати.
Хабарда таъкидланишича, Тошкент шаҳар ИИББ Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бошқармаси ва туман бўлинмаларининг барча ариза берувчиларга SMS-билдиришномаларини юбориш мажбурияти йўқ.
12—13 февраль кунлари 1 666 та хорижга чиқиш учун биометрик паспорт тайёр бўлган. Бошқарма ходимлари 1 568 нафар фуқарога қўнғироқ қилишга эришган. Улардан 98 нафарига SMS-хабарлар юборилган. Бироқ телефон орқали хабар қилинган фуқароларнинг ҳаммаси ҳам ҳужжатни олиш учун ўз вақтида келмаган.
Бошқарма хорижга чиқиш паспорти тайёр бўлганлиги ҳақида хабардор қилинган фуқаролардан 2—3 кундан кечиктирмасдан ҳужжатни олиш учун келишни сўрайди.
Изоҳ (0)