Сурия ТИВ АҚШ бошчилик қилаётган коалицияни устма-уст уюштирилган ҳаво зарбалари сабаб инсонийликка қарши ҳаракатда айблади. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар берди.
Ҳаводан берилган зарбалар Суриянинг Бўғуз қишлоғидаги етмиш нафар тинч аҳолисини ҳалок қилган.
«Халқаро коалициянинг бегуноҳ одамлар устига ёғдираётган ўқлари ва Сурия халқига қарши бемалол тақиқланган қуролдан фойдаланиши одатий ҳолга айланди. Аммо бу билан АҚШ бошчилик қилаётган коалиция халқаро ҳуқуқ нормалари ва инсон ҳуқуқларини бузмоқда. Бу инсониятга қарши ҳарбий жиноятлардан бири ҳисобланади», — дейилади ТИВнинг БМТ бош котибига йўлланган хатида.
Изоҳ (0)