• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12658.19
    • RUB161.44
    • EUR14672.11
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +37°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Фарғонада пора билан қўлга олинган мактаб директори оқланди

    ЎзА Фарғонада пора билан қўлга туширилган мактаб директорига нисбатан суд ҳукми бекор қилиниб, унинг оқлангани ҳақидаги мақолани чоп этди. Қуйида ушбу мақола эътиборингизга ҳавола этилади.

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    Фарғона вилояти Ўзбекистон туманидаги 49-умумтаълим мактаби директори Рустам Ҳакимовга нисбатан чиқарилган суд ҳукми бекор қилинди. У бутунлай оқланди.

    Хўш, нима учун мактаб директори судланган эди? Яхши обрўга эга бўлган, Ўзбекистон Республикаси халқ таълими аълочиси қаерда адашди? Директор Р.Ҳакимов 500 минг сўм ижара пулини фойдаланувчидан нақд пул тарзида олиб, давлат манфаатига жиддий зиён етказган деб Жиноят Кодексининг 205-моддаси билан, 2005-2012 йилларда 1 миллион 579 минг сўм ижара пулидан 789 минг 900 сўмини маҳаллий бюджетга ўтказмасдан мактаб манфаати учун сарфлаб, давлат манфаатига жиддий зиён етказган деб 206-моддаси билан, расмий ҳужжатларни такроран сохталаштирган деб 209-моддаси билан, гуруҳ бўлиб, такроран 5 та эпизодда давлатнинг жами 4 миллион 185 минг сўмлик мулкини талон-торож қилган деб, 167-моддаси билан судланган эди.

    Жиноят иши кассация судида директор Р.Ҳакимов ва ҳимоячининг шикояти асосида кўриб чиқилиб, суд ҳукми бекор қилинди. Иш бўйича жиноий ҳодиса юз бермагани ва ҳаракатларида жиноят таркиби бўлмагани сабабли мактаб директори айбсиз деб топилди.

    Аниқланишича, мактаб маъмурияти 2011 йил 1 сентябрда мактаб буфетини ойига 62 минг 920 сўм эвазига ижарага берган. Мактаб педагогик кенгаши томонидан 2011 йил 11 ноябрдан бошлаб, ижара пули 650 минг сўм қилиб белгиланган. Ижарачи ва мактаб маъмуриятида шартнома тузиш, ўзгартириш ва бекор қилиш юзасидан етарли ҳуқуқий билим бўлмагани оқибатида низо келиб чиққан. Ижарачи мазкур низо юзасидан тегишли судга мурожаат қилиш ўрнига, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органга ариза билан мурожаат қилиб, директор 62 минг 920 сўм ўрнига 650 минг сўм ижара тўлашни талаб қилаётгани учун унга нисбатан чора кўришни сўраган. Аризага асосан тезкор-тадбир ўтказилиб, директор Р.Ҳакимов С.Маражабовдан 650 минг сўм ижара тўлови ҳисобидан 500 минг сўм олган вақтда (пора олган деб) ушланган.

    Қуйи суд, ижарачи ижара пулини мактаб ҳисобчиси, хўжалик ишлари мудири, директор ўринбосари ёки директорига ҳар ой нақд пул тарзида бериб квитансияларни тўлиқ олиб келгани ва педагогик кенгашда ижара пули 650 минг сўм қилиб белгиланганидан хабардорлиги, тезкор тадбирда директор олган 500 минг сўм ҳам ижара тўлови экани, директор 500 минг сўм ижара пулини нақд олиб бухгалтерияга кирим қилдириш орқали давлат ёки ижарачи манфаатига жиддий зиён етказилмагани аниқланган бўлса-да, директорнинг ушбу ҳаракатини Жиноят Кодексининг 210-моддаси (пора олиш) билан оқлаш ўрнига, мансабини суиистеъмол қилган деб 205-моддаси (мансабини суиистеъмол қилиш) билан асоссиз айблаган.

    Яна директор ихтисослаштирилган қўшимча синф ўқувчиларининг озиқ-овқати учун ота-оналардан 21 миллион 37 минг сўм нақд пул йиғиб, асоссиз сарфлаб, уларни манфаатига жуда кўп миқдорда зиён етказган деб айбланган эди.

    Юқори судда, ушбу пулларни ота-оналар йиғилишининг қарорига асосан ота-оналар ихтиёрий йиғиб ўзлари сарфлашгани, унга директорнинг даҳли бўлмагани, ота-оналарнинг озиқ-овқат учун пул йиғиши натижасида на давлат ва на ота-оналар манфаатига кўп миқдорда зарар етказилмагани аниқланди. Бундан ташқари, расмий ҳужжатларни қалбакилаштириб, бюджет маблағларини ўзлаштирган деб, Жиноят Кодексининг 167 ва 209-моддалари билан ҳам айбланган эди.

    Юқори судда, талон-торож жиноятига дахлдор ёки гувоҳ деб топилган барча шахслар сўроқ қилинди. Жиноят иши юзасидан тўпланган барча ҳужжатлар синчковлик билан холисона ўрганиб чиқилди. Аммо директорнинг давлат мулкини талон-тарож қилгани аниқланмади.

    Шу сабабли, мактаб директорига суд муҳокамаси ўтказилган мазкур ишнинг айрим эпизодлари бўйича жиноий ҳодиса юз бермаган (у томонидан қоида бузилган бўлсада, жиноят эмас) ва айрим эпизодлари бўйича директорнинг ҳаракатларида жиноят аломатлари йўқ (у томонидан қонунга зид ҳаракатлар қилинмаган) деб топилиб, оқланди.

    «Жиноят иши онгда адолат, тилда ҳақиқат ва дилда поклик билан кўрилиб, қонуний, асосли ва адолатли ажрим чиқарилди», – дейди жиноят ишлари бўйича Фарғона вилояти судининг судьяси Раҳматжон Арапов.

    13.02.2019, 13:46   Изоҳ (0)   30801
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Зокиржон Алматов ва Дин ишлари бўйича қўмита раиси ўринбосари талабалар билан учрашди

    13.02.2019, 13:46

    Халқаро валюта жамғармаси миссияси Ўзбекистонга ташриф буюрди

    13.02.2019, 13:35

    Самарқанд шаҳридаги «Ҳунармандлар маркази» биносида ёнғин содир бўлди (фото)

    13.02.2019, 13:27

    Ўзбекистонда эсдалик тангалар нархи деярли ўзгаришсиз қолди

    13.02.2019, 12:42

    Тинимсиз ёғган ёмғир сабаб Қарши шаҳрининг марказий кўчаларини сув босди (фото)

    13.02.2019, 12:40

    Канаданинг SkyPower Global компанияси Самарқандда қуёш электростанциясини қуради

    13.02.2019, 12:37
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди 


    Мирзо Улуғбек туманида жойлашган йирик кўчмас мулк аукционга қўйилди


    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя


    Микрокредитбанкда омонат карта жорий қилинди


    Қулай шартлар билан янги ипотека маҳсулоти ва хонадон ютиб олиш имконияти


    “InfinBANK” АЖ Тошкентда янги Банк хизматлари марказини очди  


    Катта ўзгаришлар кичик қадамлар билан бошланади


    GETWORK — Европада ишлаш орзусини амалга оширадиган ишончли агентлик


    Сунъий интеллект бўйича икки дипломли таълим — UMFT& FAR EAST University ҳамкорлигида


    Ipoteka Bank OTP Group: “Қуёш” — паркентликлар учун янги маҳалла маркази ишга туширилди


    “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” ISO 9001 ва ISO 37001 халқаро сертификатларини қўлга киритди 


    President Tech Award танловида иштирок этиш учун аризалар қабули узайтирилди 


    Остеосаркома: ташхислаш, даволаш ва фанлараро ёндашув


    Mobiuz — 8 миллиондан ортиқ абонентлар танлови 


    СҚБ дан “ТЕЗКОР+” кредити —  бизнесингизни ривожлантириш учун қулай ечим 

     

    Тавсия этамиз

    Кобулда трансафғон темирйўли бўйича уч томонлама битим имзоланди

    18 июл, 09:12

    Тошкентда кичик ҳалқа автомобиль йўлининг бир қисми 4 кунга ёпилади

    18 июл, 08:47

    Ўртоқлик учрашуви. “Башакшеҳир” Германия клубидан устун келди. Шомуродовдан ассист (видео)

    17 июл, 23:16

    Матриархат даври қайтадими: нима учун қиз фарзанд тарбиялаш трендга айланмоқда?

    14 июл, 13:07
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    АҚШ разведкаси Обамани Россиянинг сайловларга аралашгани ҳақидаги сохта маълумотларни тарқатишда айблади

    Дунё | 19 июл, 21:15

    Евроиттифоқ Украина орқали Россияга ҳужум қилишга тайёргарлик кўрмоқда — ОАВ

    Дунё | 19 июл, 20:40

    “Манчестер Сити” футболчиси ўзига янги жамоа қидирмоқда

    Спорт | 19 июл, 20:15

    Трамп стейблкоинни доллар билан таъминлаш тўғрисидаги қонунни имзолади

    Дунё | 19 июл, 20:12

    Ғазода биноларнинг 88 фоиздан ортиғи Исроил томонидан вайрон қилинган

    Дунё | 19 июл, 19:40

    Мадуро Салвадор президентини депортация қилинган венесуэлаликларни қийноққа солишда айблади

    Дунё | 19 июл, 19:10

    Исроил ва Сурия ўт очишни тўхтатишга келишиб олди 

    Дунё | 19 июл, 18:45

    Сунъий йўл нотекисликлари хавфсизликни кўзлаб ўрнатилганми ёки муаммо туғдириш учун? 

    Ўзбекистон | 19 июл, 18:13
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.