Шу кунга қадар Фарғона вилоятидаги туман ва шаҳар давлат хизматлари марказларига 29214 нафар фуқаро ўзбошимчалик билан қурган турар-жойларига нисбатан мулк ҳуқуқини эътироф этиш масаласида мурожаат қилган.
Давлат хизматлари агентлиги Фарғона вилоят бошқармаси томонидан мазкур мурожаатлар таҳлил қилинганда, шаҳар-туман комиссиялари томонидан уларнинг 10706 таси (36,6 фоизи) кўриб чиқилиб, шундан 6756 таси (63 фоизи) ижобий ҳал этилгани, 3950 таси (37 фоизи) рад қилингани аниқланди.
Натижада, белгиланган муддатларда кўриб чиқилмаётган мурожаатлар юзасидан ҳамда ўз хизмат вазифаларига масъулиятсизлик билан ёндашган шахсларга нисбатан 39 та огоҳнома, 8 та тақдимнома киритилди, 5 нафар айбдор шахс интизомий жавобгарликка тортилди.
Шундан кейин ҳам ўз хатоларидан тўғри хулоса чиқармаган 40 нафар мансабдор шахс, жумладан 5 нафар комиссия раиси – туман ҳокими ўринбосарларига нисбатан энг кам ойлик иш ҳақининг 3 бараваридан 5 бараваригача миқдорида жарима жазоси қўлланилди.
Изоҳ (0)