Ҳиндистон ҳаво кучларининг МиГ-27 қирувчи самолёти 12 февраль куни мамлакат шимолидаги Рожастон штатидаги Жайсалмер шаҳри яқинида қулаб тушди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар берди.
Учувчи катапульта ёрдамида муваффақиятли ирғиб тушди.
«Назорат-тафтиш комиссияси воқеа сабабларини ўрганмоқда», — деди полковник Сомбит Гош.
Изоҳ (0)