Таиланд қироли Maxа Ватчиралонгкон бош вазир лавозимини эгалламоқчи бўлаётган синглиси Убол Ратанага қарши фикр билдиргач, «Тхай Ракса Чаат» партияси ҳам қиролнинг буйруғини бажаришга тайёр эканини билдирган. Бу ҳақда Meduza хабар берди.
Партия қирол оиласига содиқлигини эълон қилган ва Убол Ратанага эзгу ишлари учун миннатдорчилик билдирган.
Қиролнинг синглиси, ўз навбатида, уни қўллаб-қувватлаган тарафдориларига миннатдорчилик билдирган.
24 мартда бўлиб ўтадиган сайловларга амалдаги бош вазир Прают Чан-Оча ва ёшлигида қироллик унвонидан воз кечган 67 ёшли Убол Ратана номзоди қўйилган.
Изоҳ (0)