9 февраль, шанба куни футбол бўйича АПЛнинг 26-турида «Ливерпуль» ҳужумчиси Муҳаммад Салоҳ «Борнмут»га қарши кечган ўйинда 48-дақиқада гол урди ва Луис Суареснинг натижасини такрорлади, деб хабар беради «Football.ua».
Мисрлик кетма-кет икки мавсумда 20 тадан кўп гол уриш бўйича уругвайлик ҳужумчидан кейин ушбу натижани қайд этган биринчи футболчи бўлди.
Салоҳ жорий мавсумда 20 та гол урди (34 та учрашув), ўтган мавсумда эса 44 та гол урганди (52 та ўйинда).
2012/13 йилги мавсумда Луис Суарес 30 та (44 та учрашув), 2013/14 йилги мавсумда эса 31 та гол урганди. (37 та баҳсда).
Суарес «Ливерпуль» таркибида умумий ҳисобда 133 та ўйинда майдонга тушиб, 82 та гол уришга муваффақ бўлган(4 та мавсум). Салоҳ эса 86 та учрашувда майдонга тушиб, 64 та гол урди (2 та мавсум).
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)