Педро Санчес ҳукуматининг Каталонияга нисбатан сиёсатидан норози бўлган 45 минг киши Мадрид кўчаларига намойишга чиқди. Бу ҳақда маҳаллий ҳукуматга таяниб, «Экономика сегодня» хабар бермоқда.
Намойиш маҳаллий вақт билан 12:00 да Колон майдонида бошланди. Норозилик акциясини мамлакатнинг асосий мухолифатчи сиёсий кучлари: Халқ партияси, шунингдек, «Фуқаролар» ва «Вокс» партиялари қўллаб-қувватлади.
Намойишга чиққанлар «Ягона Испания учун. Ҳозироқ сайловлар» шиорларини илгари сурди. Улар Каталониянинг ўз тақдирини ўзи белгилаш тўғрисидаги референдумни назарда тутмоқда. Ҳукумат бундай овоз беришнинг ўтказилишига ҳеч қачон рози бўлмаслигини бир неча марта маълум қилган.
Изоҳ (0)