Туркиянинг Sardes фирмаси Венесуэладан Туркияга умумий қиймати 900 миллион доллар бўлган олтинни экспорт қилди. Бу ҳақда Bloomberg хабар берди.
Компания 2017 йил декабрда, Венесуэла раҳбари Николас Мадуро турк ҳамкасби Ражаб Тоййиб Эрдўғоннинг олдига Анқарага ташриф буюрганидан кейин икки ой ўтгач тўсатдан пайдо бўлган.
2018 йил январда компания умумий қиймати 41 миллион доллар, февралда эса 100 миллион доллар бўлган олтинни олиб чиқиб кетган. Икки мамлакат ўртасидаги муносабатларда бу мисли кўрилмаган ҳамкорликдир, дейди агентлик.
Изоҳ (0)