9 февраль, шанба куни футбол бўйича Испания Ла Лигасининг 23-тур баҳслари доирасида 2 та учрашув бўлиб ўтди.
Турнинг марказий ўйини Мадриднинг икки клуби «Атлетико» ҳамда «Реал» қаршилиги остида ўтди.
1-бўлимнинг 16-дақиқасида «Қироллик клуби» ярим ҳимоячиси Каземиро Ян Облак қўриқлаётган дарвозага «қайчи» услубида гол урди ва ҳисобни очди (1:0). Орадан 9 дақиқа ўтиб франциялик ҳужумчи Антуан Гризманн дарвозабон билан бирга-бир вазиятга чиқди ва дарвозани ишғол қилди (1:1). 42-дақиқага келиб, «Атлетико» жарима майдонида Винисиус Жуниорга нисбатан қўполлик ишлатилди ва ҳакам томонидан Облак дарвозаси томон 11 метрлик жарима зарбаси белгиланди, уни эса Серхио Рамос аниқ амалга оширди (2:1).
2-бўлимнинг 74-дақиқасида Винисиус Жуниор ўрнига захирадан майдонга тушган Гарет Бэйл Лука Модрич узатмасини голга айлантирди (3:1).
Шу тариқа Сантьяго Солари шогирдлари Диего Симеоне жамоасини 3:1 ҳисобида мағлубиятга учратди.
23-тур натижасига кўра, «Реал» мусобақа жадвалида 45 очко тўплаган ҳолда «Атлетико»ни қувиб ўтди ва 2-ўринга кўтарилиб олди. Айни дамда «Атлетико»да 44 очко мавжуд.
Ла Лига
23-тур баҳслари
9 февраль, шанба
«Ҳетафе»—«Сельта» 3:1
Голлар: 0:1 — 2 Араужо, 1:1 — 39, пенальти, Мата, 2:1 — 62 Молина, 3:1 — 81 Мата.«Атлетико Мадрид»—«Реал Мадрид» 1:3
Голлар: 0:1 — 16 Каземиро, 1:1 — 25 Гризманн, 1:2 — 42, пенальти, Рамос, 1:3 — 74 Бэйл.«Атлетико Мадрид»: Облак, Ҳименес, Люка Эрнандес, Ариас, Годин, Парти, Саул, Лемар (Перес Витоло, 59), Корреа (Эрнандес, 65), Мората (Калинич, 71), Гризманн.
«Реал Мадрид»: Куртуа, Варан, Регилон, Карвахаль, Рамос, Модрич, Каземиро, Васкес, Кроос (Себальос, 84), Винисиус Жуниор (Бэйл, 57), Бензема (Диас, 89).
Огоҳлантиришлар: Васкес (22), Гризманн (24), Ҳименес (41), Эрнандес (58), Томас (62), Режилон (64), Модрич (66), Мората (69), Нйигес (72), Томас (80).
Четлатиш: Томас (80).
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)