• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12557.56
    • RUB159.44
    • EUR14809.13
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +29°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ижтимоий тармоқлардаги трендлар: Яна сериаллар. Пойтахтни кўчириш таклифи

    Ижтимоий тармоқларни қизитаётган долзарб мавзулар муҳокаларини кузатишга тайёрмисиз?

    Ўт балоси, сув балоси… Сериал балоси?

    Дастлабки муҳокама — одамларнинг телеканалларда берилаётган турк сериалларига салбий муносабати акс этган постлари оммалашди.

    Муҳаммад Шакур

    Турк сериаллари бизга нима беряпти?

    Жуда кўп нарса, масалан — болаларни бола пайтиданоқ севишишга, севишганларни учрашишга, учрашганларни тунашга, тунашганларни ДНК текширувига. Никоҳ??? У мутлақо шарт эмас!

    Хотинига бир марта қаттиқ гапирса, келишган ҳимоячи йигит унинг учун туриб беради. Кимдан? Эридан ҳимоя қилиб беради. Турк сериалларида она ёки қайнона типажининг мутлақо ўрни йўқ, кераксиз кадр (инсон). Бир сўз билан айтганда, бу каби соати соатига уланувчи сериаллар яқинда «мева» беришни бошлайди!

    Эфирга узатилаётган турк сериалларининг ҳатто номини ҳам адаштириб юборасиз кўплигидан. Улардаги воқеалар ёшларимизни, айниқса аёлларни фикр-у хаёлини аста-секин ўзгартирмай қўймайди. «Ҳовли», «Сўйла Қора денгиз» ва шу каби ўнлаб сериаллар нима мақсадда эфирга узатиляпти?

    Ёшлар тарбиясини, дунёқарашини, ота-онага ҳурмат, меҳр-муҳаббат, оқибатини шакллантирадиган, ижобий таъсир кўрсатадиган фильмлар, сериаллар кўп-ку. Нега бир эстрада хонандасининг клипи бадиий кенгашдан ўтмаса, шов-шув, лицензияси бекор, лекин ойлаб давом этадиган бундай сериалларни эфирга узатувчи телеканалларни назорат қилишмайди?

    «Kun.uz» кундалиги

    1)Мухташам юз йил
    2) Истамбуллик келин
    3)Ҳовли
    4) Сўйла қораденгиз
    5)Фазилат хола кизлари 6)Эртугул
    7) Ичкарида
    8) Ниҳон ўйнаётган қанақадир сериал
    9) Гул пул ишқ
    10) Аёл

    4 та каналда бераётган ТУРК сериаллари. Очиғи, зб.
    Майли, демократия, аммо бунчаликмасда энди, ижодкорлар

    — Herolion (@Aslanov_K) February 6, 2019
    Мадина Мўминова

    Турк сериаллари: (бироз ўхшатиш)

    «Ҳовли»

    Мен бугун икки соатлик қисмини кўз юммай кўрдим. Ундаги воқеликлар шуки:

    Қотил ва жиноятчи инсон бу аёл (андижонли аёл ўз боласини ишлаш мақсадида ўлдиргани ва куни кеча Самарқандда ўйнаши борлиги сабабидан икки норасидасини ўлдирган аёл).

    Суд ва ҳуқуқ органларининг сунъий ахборот тарқатилиши оқибатида айни айбдорлик ўчоғи қолиб, унга қарши курашаётганларни елкаларини ерга текизиш ҳаракати (бугунги суд мажлиси).

    Отанинг қўрқоқлигини пеш қилиб, аёлнинг ҳукмронлик қилиши (Фарғонада эри ишламайдиган аёл, балоғат ёшига етмаган қизини фоҳишаликка мажбурлагани).

    Ишдаги ишқ... (бунга мисоллар вип… саноқсиз ва кунда-шунда учрайди).

    «Ҳовли»дан «илҳомланиб» инсонийлик, менталитет, ўзбекона андиша, аёл ожиза каби атамалардан «чарчаган» «муҳтарама»ларнинг янгидан-янги хабарлари тарқалса ҳам ёқа тишламайман. Чунки ZO‘R TV «зўр». Бундан бир неча кун аввал ёзилган ва муаллифсиз тарқатилган бир постимда айтганман: бизга турк сериаллари ўз мевасини беришни бошлади.

    Ҳая, муҳимроғи: биронта сериал қаҳрамон ва иштирокчиларида кийиниш борасида «маънавият» қолмапти! Маҳалла қаёққа қараяпти… дермиди?

    olajon kanal ko'rayotgandik men twitterda lenta o'qiyotgandim, hozirgina bolalarning "zo'r tv ni qo'yinglar, hovli boshlandi, Denis ko'ramiz, Kudret ko'ramiz" gaplari qulog'imga chalindi. Na kulishni biladi odam na yig'lashni, 7-8 yoshli bolacha qizchalar uje serialoman

    — Sharif (@Sharrifbek) February 4, 2019

    Telegram-каналларда нима гаплар?

    Блогер Ғайрат Йўлдош «Бугуннинг гапи» Telegram-каналида кутилмаган таклиф кўтариб чиқди. Блогер уни-буни эмас, бутун бошли пойтахтни ўзгартириш таклифи билан чиқди ва буни ўз мақоласида асослаб берди. Қизиқарли пост чиққан, тўлиқ ўқиб чиқилса арзийди. Тошкент пропискасини кутиб ўтирмасдик ҳарҳолда, нима дедингиз?

    Журналист Элдор Асанов ўзининг «Асанов формати» Telegram-каналида жуда қизиқарли пост қўйибди — мактабларда тарих фани ўқитилишининг зарари ҳақида. Муаллиф фикрини ҳар тарафлама ва қизиқарли асослаган.

    Юрист ва блогер Хушнудбек Худойбердиев ўзининг «Xushnudbek.uz»  каналида ҳар куни кечки маҳал кичик ҳикоялар қўйиб бормоқда. Ҳикояга кетадиган вақтни ҳам айтиб кетади, одамлар вақтидан қизғанмасин деб. Ҳафта сўнгида эса уларни жамлаб битта файлга қўяди. Ажойиб тарғибот. Ижтимоий тармоқда бўш вақтингизда ҳикоялар ўқиб борасиз.

    Машҳур блогер ва журналист Муҳрим Аъзамхўжаев ўз номидаги каналида аччиқ-аччиқ гаплари билан муштарийларини ҳурматини қозонган. Кеча у порталнинг фаолияти ва унга йўлланган энг топ мурожаатларни йиғиб, қизиқарли пост қилибди. Куласиз ҳам, куясиз ҳам.

    Telegram ва Facebook’да фаолият олиб борувчи «Troll.uz» канали одатдагидек жамиятдаги камчиликларни ўз йўналишда ҳажв остига олган. Бу сафар ўзбек халқ мақолларининг ремикси тузиб чиқилибди.

    Фото: «Troll.uz»

    Фото: «Troll.uz»

    Фото: «Troll.uz»

    Фото: «Troll.uz»

    Фото: «Troll.uz»

    Фото: «Troll.uz»

    Фото: «Troll.uz»

    Фото: «Troll.uz»

    Фото: «Troll.uz»

    Фото: «Troll.uz»

    Фото: «Troll.uz»

    Фото: «Troll.uz»

    Facebook’даги ҳазил ва залворли постлардан келтирамиз.

    Музаффар Неъматов

    Скрин: «Дарё»

    Скрин: «Дарё»

    Замонавий ОАВнинг фаолияти

    Баҳриддин Асрор

    500 сўмлик танга чиқибди. Бир ҳовуч чўнтагимда уйга обедга кириб кетаётувдим, ўғлим ўқишдан қайтаётганини кўриб қолиб тўхтадим. Чўнтагимдаги тангалардан эски бойлардек шарақлатиб бир нечтасини олиб:

    - Мана бу икки ақчага муюлишдаги нонвойдан иссиқ нон олгин, мана бу тўрт тангага сомса олгин, тушлик қиламиз бўтам.

    - Хўп бўлади ада!

    - Ие, ие, ие адамааас, дада дегин болам, биз Қайқиданмиз, — деб қўйдим.

    Феруз Аллаев қўйган ушбу постни экологияга масъул раҳбарлар бир ўқиб кўрса зўр бўларди.
    Фируз Аллаев

    Телевизорни қўйсам «Маҳалла» телеканалидан 90 йилларда олинган «Кўнгил кўчалари» деган сериални қўяётган экан. Кўринишидан ва видео сифатидан сериал 90 йилларда суратга олинган. Сериал менга қизиқ эмас, мени ҳайрон қолдиргани сериалдаги шаҳар манзаралари, яъни пейзаж бўлди. Ям-яшил дарахтларга бурканган, ҳақиқий дарахтзор бўлган Тошкент шаҳри. Яшилликка қайта-қайта қарадим, одамни кўзи тўймайди. Буни кўриб туриб бор-йўғи 20 йиллар олдин Тошкент ям-яшил, бир неча ўн йиллик, балки юз йиллик дарахтларга тўла шаҳар бўлганини, ўша вақтда деярли арчалар бўлмаганини тушундим.

    Бу тезликда дарахтларнинг умрига зомин бўлишда давом этсак, ўзи шундоқ ҳам экологик ҳалокат ёқасида турган минтақада жойлашган Тошкент шаҳри яна 20 йилдан кейин қанақа аҳволга келишини ўйлаш қўрқинчли.

    PS: Ҳозиргина бир ҳурматли акамиз аниқлик киритдилар, сериал 1998 йил суратга олинган экан.

    Фото: Facebook

    Фото: Facebook

    Ҳайдовчига осонмаслигини куни-кеча ҳайдовчи Мавлон Марасулов тан олди.

    Мавлон Марасулов

    Рулга ўтирганимга бир ҳафта бўлди, аммо шу бир ҳафта ичида бир йилга қаридим десам ишонаверинг. Олдин пиёда юрганимда эътибор бермаган эканман. Йўлларимизда тартиб, ҳурмат деган нарсалар жуда кам учрар экан. Ҳозир шу бир ҳафта ичида кузатганларимни бирма-бир санаб ўтаман:

    #Шарпалар: йўқ ердан олдингизда пайдо бўлади, поворотникни ҳам ёқмайди, ҳаракатланишга халақит беради.

    #Sklerozlar: поворотникни ёқиш доим эсидан чиқаверади.

    #Millimetrchilar: дистанция сақлашни билмайди, доим яқин ҳайдайди.

    #Kўзи_очиқ_сўқирлар: белгини кўриб ҳам унга амал қилмайди.

    #Beqatorlar: йўл қатори отасидан қолгандай истаган жойида юради.

    #Ўғрилар: ўзига тегишли йўлдан юрмасдан, бошқа йўналишга ажратилган йўлларга ҳам чиқиб, бошқаларнинг ҳақини ўғирлайдиганлар.

    #Tormozlar: истаган ерида тўхтаб, ҳаракатланишга халақит берадиганлар.

    #Ovchilar: клиент овлаб, истаган ерида истаганча ва истаган вақт гаплашадиган таксистлар.

    Кулдирувчи ва куйдирувчи Twitter’чиларга навбатни берамиз.

    Бомба хабар!!! Қишлоғимизга бир дона қор парчаси тушибди

    — Gudmoningticher (@Hazilku) February 6, 2019

    Кеча ФБда тўрт ўғлини толибонлар урушда ўлдирган, невараларини боқиш учун гадойлик қилаётган афғонистонлик ўзбек кампирни видеосини кўриб қолдим.
    Остидаги комментлардан бири:
    - Кампирнинг ўзи айбдор, ўғилларини аскарликка жўнатиб нима қиларди?

    — Shuhrat Shokirjonov (@shokirjonov) February 5, 2019

    Телефонсиз юрсам, битта ўзим юрганга ўхшаб қоляпман.....)©

    — Овоз оператори (@apparatura82) February 5, 2019

    https://twitter.com/qishloqlik/status/1092762059627003908

    https://twitter.com/troll_afandi/status/1092462367580045312

    https://twitter.com/ch0k0ti727/status/1092641559470854145

    Ўқитувчи дарсга кириб, ўқувчиларни диққатини тортиш учун доскага: "Диққат! Бомба мавзу"-, деб ёзиб қўйибди. ))

    — Элмурод Эрматов (@elmurod6904) February 5, 2019

    Окулист қабулида:
    - Айтингчи мен сизга қайси харфни курсатаяпман?
    -А, узингиз қанисиз...
    😂 😂

    — Razzokov (@razzokov_aa) February 5, 2019

    Ижтимоий ҳаётдаги воқеа-ҳодисаларни биз билан кузатишда давом этинг. Айтганча, ижтимоий тармоқдаги иқтибосларнинг кейингилари сиздан олиниши ҳам мумкин, фаол бўлинг!

    Исроил Тиллабоев тайёрлади

    07.02.2019, 19:27   Изоҳ (0)   58346
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Тошкентда бедарак йўқолган қиз фоҳишалар орасидан топилди

    07.02.2019, 19:01

    Uzbekistan Airways 2019 йилда Тошкент—Тбилиси рейсини очади

    07.02.2019, 18:35

    Самарқандда янги туристик йўналишлар бўйича инфо-тур ташкил этилди

    07.02.2019, 18:22

    8 февраль куни Ўзбекистонда ёғингарчилик кутилмайди

    07.02.2019, 18:09

    Ўзбекистонда ноёб илмий объектларни аниқлаш мезонлари белгиланди

    07.02.2019, 17:43

    Самарқандда жамоат жойларида сигарета чеккани учун салкам 2 минг кишига жарима қўлланди

    07.02.2019, 16:55
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Фарғона вилоятида мўл ҳосил: фермерлар 95 центнердан ортиқ ғалла етиштирди 


    HONOR илҳомлантирувчи AI технологияларга эга HONOR 400 сериясини тақдим этди


    Инфляция ва жамғармалар: Нега пул ўз қийматини йўқотади?


    “АлоқаБанк” ёшлар билан ишлашга оид дастурларни кенгайтирмоқда


    Fitch Ratings “Бизнесни ривожлантириш банки” АТБ кредит рейтингини оширди 


    Fitch Kapitalbankнинг рейтингини "Ижобий" прогноз билан тасдиқлади


    Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Fitch Ratings агентлигининг халқаро кредит рейтингини “BB, барқарор” даражасига оширди


    Имзодан Engelberg премиум ромлари ҳашаматликнинг тимсолидир


    NRG Uzbekistan 60 гектар майдонда "шаҳар ичида шаҳар" кенг кўламли турар-жой лойиҳасини ишга туширмоқда


    NRG Uzbekistan замонавий ва кенг мажмуа — Мафтун Макон турар жой мавзесини қуриш бўйича улкан лойиҳани амалга оширмоқда


    “Ўзбекгидроэнерго” АЖнинг халқаро кредит рейтинги ББ (барқарор) даражасига кўтарилди


    Тошкентда навбатдаги САГ XL гилам дўкони ўз ишини бошлади


    SonetUzStyle – ижодий контент учун Kia Sonet совға қиламиз


    Бургер ва лавашдан тортиб кабоб ҳамда flat white’гача — барчаси бир жойда!  


    Смарт Business ва UZCARD Фарғона тадбиркорлари учун янги имкониятлар эшигини очмоқда 

     

    Тавсия этамиз

    СССРнинг қўшни давлатга босқини тарихи: Афғонистонда ёдгорлик ўрнатилган ягона совет аскари ким эди?

    5 июл, 15:22

    “Эришиб бўлмайдиган балл белгилангани йўқ” — “Эл-юрт умиди” жамғармаси ижрочи директори

    4 июл, 22:11

    “АҚШ ўйиндан чиқмоқчи”. Украина Қўшма Штатлар ёрдамисиз қаергача бора олади?

    4 июл, 19:55

    Исроил АҚШга ҳужум қилган кун: ўнлаб америкаликларни ўлдириш бу англашилмовчилик эдими ёки фитна?

    2 июл, 19:45
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Мадагаскар яқинида 300 йил олдин чўкиб кетган ва денгиз қароқчилари ўлжасига айланган кема топилди

    Дунё | 5 июл, 23:55

    Бухоро ва Қорақалпоғистонда “валютчик”лар ушланди

    Ўзбекистон | 5 июл, 23:30

    “Европа ўтмишда Африкани талаган” — ЖАР президенти 

    Дунё | 5 июл, 23:15

    Клублар ўртасидаги ЖЧ. “ПСЖ” 9 киши бўлиб “Бавария”ни мағлуб этди

    Спорт | 5 июл, 23:06

    USAID фаолияти тўхтатилиши туфайли нигерияликларга очлик хавфи таҳдид солмоқда — ОАВ

    Дунё | 5 июл, 22:47

    Сирдарёда 892 млн сўмлик ноқонуний заргарлик савдоси фош этилди

    Ўзбекистон | 5 июл, 22:22

    Суперлига. “ОКМК” Муборакда “Машъал”ни мағлуб этди

    Спорт | 5 июл, 22:20

    Исроил Эроннинг бешта ҳарбий объектга зарба берганини яширгани аниқланди

    Дунё | 5 июл, 22:05
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.