Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Бугун, 7 февраль куни Ўзбекистон Қуролли Кучлари академиясида пойтахтнинг Мирзо Улуғбек тумани аҳолиси ўртасида жиноятчиликни барвақт олдини олиш, жамоат хавфсизлигини таъминлаш самарадорлигини янада ошириш ҳамда ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш бўйича ташқивот ва тарғибот гуруҳлари тузилди. Бу ҳақда Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати «Дарё»га маълум қилди.

Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати

Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати

Мудофаа вазирлиги ташаббуси билан ўтказилган бугунги йиғилишда туман ҳокимлиги, Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси, Хотин-қизлар қўмитаси, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи туман кенгаши, давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари иштирок этди, тарғибот гуруҳининг вазифалари белгилаб берилди.

Унга кўра, аҳоли билан ҳуқуқий-профилактик тадбирлар ташкил этиш, кам таъминланган оилалар ҳамда боқувчисини йўқотган кексалар ҳолидан хабар олиш, жазони ўтаб қайтган фуқаролар билан суҳбатлар ўтказиш, маҳаллаларда меҳнат ва китоб ярмаркалар ташкил этиш, ўқувчи ва тарбияси оғир ёшларни спорт тўгараклари ҳамда маданий тадбирларга, экскурсияларга кенг жалб этишга эътибор қаратиш лозимлиги таъкидланди.

Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати

Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати

Бундан ташқари, йиғилиш давомида Мирзо Улуғбек туманида 2018 йил мобайнида содир этилган жиноятчилик ҳолатлари таҳлил қилинди. 2018 йил давомида жами 738 та турли хил кўринишдаги жиноятлар содир этилган бўлса, 2019 йилнинг январь ойида ушбу кўрсаткич 32 тани қайд этмоқда.

Туманда содир этилаётган босқинчилик, ўғирлик, фирибгарлик, майда безорилик каби жиноятларнинг аксарияти ёшлар томонидан амалга оширилгани ва буни олдини олиш учун нималарга кўпроқ эътибор қаратиш лозимлиги таъкидлаб ўтилди.

Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати

Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Президенти 2018 йил 24 декабрдаги «Жамоат хавфсизлигини таъминлаш самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорни имзолаган эди. Унда жамоат хавфсизлигини таъминлаш тизимида ўзаро мақсадли ҳамкорликни ташкил этиш, жойлардаги давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари ҳамда жамоатчилик тузилмалари ҳамкорлигини йўлга қўйиш белгилаб берилганди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Молия
Ўзбекистондаги энг фаол банклар рейтинги янгиланди. Нималар ўзгарди?
Маҳаллий
Давлетмурат Тажимуратов 16 йилга қамалди, журналист Лолагул Қаллиханова суд залидан озод қилинди 
Спорт
Фигурали учиш бўйича Ўзбекистоннинг 10 карра чемпиони Татьяна Малининанинг 18 ёшли ўғли АҚШ чемпионига айланди