Давлат божхона қўмитаси Божхона кодексига қўшимча ва ўзгартиришларни тайёрлади. Тегишли лойиҳа Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар муҳокамаси порталида жойлаштирилди, дея хабар бермоқда Spot.
Ҳозир Ўзбекистондаги божсиз савдо дўконлари (duty-free) икки турга бўлинади: Ўзбекистон чегарасини кесиб ўтаётган жисмоний шахслар ва ТИВда аккредитациядан ўтган хорижликлар учун.
Қўмита дўконларнинг учинчи тури — Ўзбекистон ҳудудида вақтинча бўлиб турган чет элликлар учун савдо қиладиганларини очишни таклиф қилмоқда. Бу ерда Ўзбекистон божхона ҳудудига олиб кирилган ёки мамлакатнинг ўзида ишлаб чиқарилган маҳсулотлар миллий ва хорижий валютада сотилади.
Ушбу ўзгаришлар duty-free дўконларини нафақат аэропортлар, балки шаҳарларда ҳам очиш ва мамлакатда шопинг-туризмни ривожлантириш имконини беради.
Изоҳ (0)