Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Рэп-ижрочи Кирилл Толмацкий (Децл) Москвадаги Пятницкий қабристонига дафн қилинган, дея хабар беради «РБК».

Мусиқачининг яқинлари дафн маросимидан сўнг реппернинг мусиқасини қўйишни сўраган. Мусиқачининг мухлислари портатив колонка ёрдамида унинг «Менинг режам бор» («У меня есть план») трекини қўйган.

Мусиқачи билан видолашув 6 февраль куни Президент ҳузуридаги Марказий клиник шифохонасида бўлиб ўтган.

Қўшиқчи 3 февраль куни 35 ёшида вафот этган. Ҳодиса Ижевскдаги концертдан сўнг юз берган. Концерт директорининг сўзларига кўра, Децлнинг юраги тўхтаган.

Тергов қўмитаси мусиқачининг ўлими юзасидан текширув бошлаб, суд-тиббий текширув ўтказишга буйруқ берган.

Матбуот Децлнинг қонида ҳеч қандай гиёҳванд модда аниқланмаганлиги ҳақида хабар берган.

 

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Иқтисодиёт
Коррупция даражаси, иқтисодий эркинлик индекси: Ўзбекистоннинг халқаро рейтинглардаги ўрни қандай ўзгармоқда?
Дунё
АҚШ Ельциннинг Украина ҳақидаги баёнотини махфийликдан чиқарди
Иқтисодиёт
Ўзбекистонда фрилансерлик: улар қанча маош олади ва нега кўпаймоқда?