«Ювентус» ҳужумчиси Криштиану Роналду «Реал» ярим ҳимоячиси Хамес Родригесни Турин клубига кўчиб ўтишга ишонтиришга ҳаракат қилмоқда. Бу ҳақда Marca хабар берди.
1-2 кун аввал собиқ жамоадошлар орасида телефон орқали суҳбат бўлиб ўтган.
Хамес ҳозирда 2 йиллик ижара асосида «Бавария»да тўп сурмоқда ва мавсум охирида «Реал»га қайтиши маълум бўлиб улгурди.
Эслатиб ўтамиз, жорий мавсум Хамес Родригес 11 та ўйинда майдонга тушиб, 3 та гол урди ва 1 та голга ассистентлик қилди.
Аввалроқ Роналду «Ювентус»да яна бир собиқ жамоадоши «Реал» ҳимоячиси Марселони ҳам кўришни истаётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)