Чеченистон президенти Рамзан Қодиров енгил вазн тоифасида UFC чемпиони Ҳабиб Нурмагомедовнинг отасига Mercedes ҳадя қилди. Бу ҳақда жангчи ўзининг Instagram саҳифасида хабар берди.
«Отам учун Чеченистондан мана шундай совғани олиб келишди. Нафақат отамга, шахсан менга ва Доғистондаги жуда кўплаб оилаларга кўрсатаётган эътиборингиз учун сиздан миннатдорман, биродарим Рамзан Қодиров. Шахсан Доғистон халқига кўрасатаётган муносиб ишларингизни биламан. Чечен халқини узоқ йиллар бошқаришингизда Яратгандан сизга узоқ умр, барча оила аъзоларингизга сиҳат-саломатлик ва мустаҳкам иймон тилайман», — дейди Ҳабиб.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)