Ўтган 2 ой давомида Тошкент вилоятидаги Зангиота, Тошкент, Қибрай ва Янгийўл туманларида жойлашган 102 та иссиқхонанинг табиий газдан фойдаланиш қоидаларига қай даражада риоя этилаётгани ўрганиб чиқилди. Бу ҳақда мажбурий ижро бюросининг Тошкент вилояти бошқармаси матбуот хизмати «Дарё»га хабар бермоқда.
Тезкор тадбир давомида 83 та иссиқхонада тармоққа ўзбошимчалик билан ноқонуний уланиш ҳолатлари аниқланиб, уларга тегишли тартибда қоидабузарлик далолатномалари расмийлаштирилди. Суриштирув ҳаракатлари жараёнида 50 та ҳолатда 956,1 миллион сўмлик зарар етказилгани аён бўлди.
Ҳозирда 33 та ҳолат юзасидан суриштирув ишлари давом эттирилмоқда.
Изоҳ (0)