Олимлар ўсма иммунотерапиянинг янгидан-янги вариантларини топишмоқда. Аввалига булар Т-ҳужайралар, кейин макрофаглар эди, энди эса эозинофиллар.
Бу оқ қон ҳужайралари бронхиал астма, аллергик ринит, атопик дерматит каби касалликларнинг келиб чиқишида иштирок этади. Лекин Тель-Авив университети мутахасислари уларга бошқа ролни таклиф қилмоқда. Эозинофиллар эндиликда ўзини ўсма ҳужайраларини йўқотишда синаб кўради.
Эозинофиллар — кучли парчаловчи хусусиятли оқсиллар ишлаб чиқарувчи лейкоцитлар. Шуниси аниқки, қачонлардир улар паразитлар билан курашда муҳим роль ўйнаган. Аммо бугунги кунга келиб кўпчилик инсонлар тоза шароитда ва гигиенага риоя қилиб яшаганлиги туфайли ишсиз қолди ва ножўя эффект сифатида аллергия ва астма келтириб чиқара бошлади.
Назарий жиҳатдан эозинофиллар паразитларни нобуд қилиш хусусиятига эга бўлса, демак улар ўсма ҳужайраларига қарши курашиши мумкин.
Эозинофилларнинг эга катта резервуари овқат ҳазм қилиш тизимида жойлашган, шунинг учун олимлар ўз назарияларини тўғри ичак ўсмасида текшириб кўрди. Тадқиқотнинг биринчи этапида 275 та пациентдан эозинофиллар сонини ўсма босқичи ва оғирлик даражаси бўйича солиштириб кўриш учун ўсма намуналарини олинди.
Аниқланишича, ўсма тўқимасида қанчалик кам эозинофиллар бўлса, касаллик шунчалик оғир даражада кечади. Кейинчалик олимлар гипотезаларини сичқонлардаги турли колоректал ўсмаларда текшириб кўришди. Изланишлар натижасида шу нарса аён бўлдики, эозинофиллар кучли ўсмаларга қарши фаолликка ва уларни бевосита нобуд қилади.
Бундан ташқари эозинофиллар гамма интерферон билан активлаштирилганда, улар ўсмаларга қарши янада яхшироқ курашган. Ҳар томонлама анализлардан сўнг олимлар шундай тўхтамга келди: эозинофиллар ўсмани нобуд қилувчи бошқа ҳужайраларга нисбатан махсус уникал фаолликка эга. Масалан, улар цитотоксик Т-ҳужайралардан мустақил ҳолда ўсмани нобуд қилиши мумкин.
Эозинофилларнинг ўсмаларга қарши яхшигина қуролга эгалиги хоҳ ўсмага қарши таъсирни кенгайтириш билан бўлсин, хоҳ эозинофилларнинг цитотоксик Т-ҳужайраларни биргаликда қўллаш бўлсин, ҳар қандай ҳолатда ҳам ўсмани даволашда янги имкониятларни очади.