Канадалик олимлар Қуёш фаоллигининг ўзгариши Шимолий Атлантика океани оссилляцияси (NAO) номи билан машҳур бўлган иқлимнинг кенг миқёсли даврий ўзгаришига таъсир кўрсатмайди, деган қарорга келди. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар берди.
Исландия депрессияси ва Азор антициклони ўртасидаги оссилляция деб номланувчи Атлантика океанининг шимолида иқлимнинг даврий ўзгариши Европада қишнинг қандай келишига жавоб беради.
Бундай иқлим ўзгаришлари Швабе цикли — қуёш фаоллигининг 11 йиллик циклига боғлиқ деб ҳисобланган. Баъзи олимлар бунга асосланган ҳолда қишда об-ҳаво шароити қандай бўлишини бир неча йил учун олдиндан тахмин қилишга ҳаракат қилган.
Янги ишда иқлимшунослар оссиляция ва Швабе цикли ўртасида тўғридан-тўғри боғлиқлик йўқлигини кўрсатди. Олимларнинг айтишича, 1960 йил ўрталарига қадар Қуёшнинг оссиляцияга таъсири кузатилмаган. Уларнинг таъкидлашича, Шимолий Атлантика океани оссилляцияси келиб чиқиши космик ҳодисаларга эмас, Ер атмосферасига боғлиқ.
Изоҳ (0)