«Давлат белгиси» Давлат ишлаб чиқариш бирлашмаси Тошкент босма фабрикасида бир ой ичида, ҳар бирининг нархи 3 миллион евролик иккита пул босиш машинаси куйиб қолган, деб хабар қилди хориж ОАВлари.
«Дарё» мухбири мазкур масала бўйича «Давлат белгиси» Давлат ишлаб чиқариш бирлашмаси Тошкент босма фабрикаси билан боғланиб, машиналарнинг ишдан чиққани ҳақидаги хабарга изоҳ сўраб мурожаат қилди.
Мухбирга ўзини Шуҳрат деб таништирган «Давлат белгиси» Бош муҳандиси раддия бериши ҳақида маълум қилган. Бироқ, бир ҳафта давомида таҳририят расмий изоҳни кутиш билан чекланиб қолмоқда.
Аввалроқ, Марказий банк 100 минг сўмлик купюранинг муомалага чиқарилишини тасдиқлаган ҳамда 15 январь куни Олий Мажлис Сенати 100 000 (юз минг) сўмлик банкнот намунаси ва дизайнини маъқуллагани ҳақида хабар бергандик.
15 сентябрь 2018 йил Бахтиёр Жумаев Марказий банк ҳузуридаги «Давлат белгиси» давлат ишлаб чиқариш бирлашмаси бош директори этиб тайинланганди.
Изоҳ (0)