Озарбайжон ва Ўзбекистон Шарқ—Ғарб транспорт йўлаги бўйича юклар транзити соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтириш масаласини муҳокама қилади. Бу ҳақда Озарбайжон иқтисодиёт вазирлиги маълумотига таяниб, «Новости Узбекистана» хабар бермоқда.
Иқтисодиёт вазири Шаҳин Мустафоев бошчилигидаги Озарбайжон делегацияси 4—5 февраль кунлари Ўзбекистонга ташриф буюради.
Делегация ташриф доирасида расмий шахслар, шунингдек, Ўзбекистон компаниялари раҳбарлари билан учрашувлар ўтказиши кутилмоқда.
Шарқ—Ғарб транспорт йўлаги Хитой, Қозоғистон, Озарбайжон, Грузия ва Туркия транспорт-логистика компаниялари ташаббуси билан Хитойдан Европага юкларни ташиш учун ташкил этилган транспорт маршрути ҳисобланади.
Изоҳ (0)