Freyssinet француз қурилиш компанияси «Ўзбекистон темир йўллари» эҳтиёжлари учун янги цемент заводи қуришни режалаштирмоқда, деб ёзади «Podrobno.uz».
Бу ҳақда француз компанияси ва «Ўзбекистон темир йўллари» вакиллари ўртасида бўлиб ўтган музокаралар давомида маълум қилинди.
«Томонлар янги цемент заводини ташкил этиш масалаларини кўриб чиқди. Унинг фаолияти темирйўл компанияси эҳтиёжларини қоплашга қаратилади. Шунингдек, Самарқанд вилояти Пахтачи туманидаги қурилиш учун мўлжалланаётган ҳудудда геологик қидирув ишларини қайта ўтказиш, янги техник қурилмалар ва замонавий технологияларни жорий этиш ҳақида сўз юритилди», — дея хабар беради «Ўзбекистон темир йўллари».
Француз экспертларининг таъкидлашича, янги корхонанинг режалаштирилаётган ишлаб чиқариш қуввати йилига 1 миллион тоннага яқин юқори сифатли цемент маҳсулотидан иборат бўлади.
Изоҳ (0)