«Кардифф» ҳужумчиси Эмилиано Сала учган самолётни қидириш бўйича яна янги тафсилотлар маълум қилинди.
Sky Sports’нинг хабар беришича, бортида Эмилиан Сала бўлган Piper PA-47 Malibu самолёти қолдиқлари топилган. Бу ҳақда аллақачон Сала ва учувчи Дэвид Айбботсоннинг яқинларига хабар берилди.
Гернси оролларига яқин жойлашган Ла-Манш бўғози ҳудудида самолёт қолдиқлари топилган.
Қидирувда самолёт бўлаклари орасидан одам танаси топилган. Аммо у Эмилиано Саланинг жасадими ёки учувчи Дэвид Айббоцоннинг, бунга ҳали ойдинлик киритилганича йўқ.
Хусусий қидирув операцияси GoFundMe краудфандинг платформасида йиғилган маблағлар ҳисобидан молиялаштирилмоқда. Айни вақтда 300 минг евродан ортиқ маблағ йиғилган.
24 январь куни Гернси полицияси Сала учган самолётни қидириш ишларини тўхтатганди.
Саланинг трансфери «Кардифф» учун рекорд суммага айланди. Аргентиналик футболчи Уэльс клуби билан келишувга эришиб, «Нант» клубидаги собиқ жамоадошлари билан хайрлашиш мақсадида Францияга келганди. Қайтишда эса унинг самолёти ҳалокатга учрганди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)