Россия Федерацияси ташқи ишлар вазири Сергей Лавров 1 февраль куни Марказий Осиё давлатлари дипломатик миссиялари билан учрашув ўтказди, деб ёзади UzDaily.
Россия ТИВ матбуот хизматига кўра, учрашувда Ўзбекистон Республикасининг Россия Федерациясидаги вақтинчалик ишончли вакили Зокир Зоитов иштирок этди.
Учрашув давомида томонлар бир қатор умумий актуал масалаларда фикр алмашди.
Дипломатлар Россия ва Марказий Осиё давлатларининг минтақада барқарорлик, хавфсизлик ва тараққиётни таъминлашга қаратилган амалий ҳамкорлик йўналишларини кўриб чиқди.
Томонлар бундай форматдаги учрашувлар мунтазам асосда ўтказилишига келишиб олди.
Изоҳ (0)