2 февраль, шанба куни футбол бўйича Ла Лиганинг 22-турида «Барселона» ҳужумчиси Лионель Месси «Валенсия» дарвозасига 2 та гол киритди. Лео голлардан биттасини эса пенальтидан урди (2:2).
31 ёшли аргентиналик Испания чемпионатида 11 метрлик жарима зарбасидан 50 та ва ундан кўп гол урган 3-футболчига айланди, деб хабар беради MisterChip.
Месси Ла Лигада 61 та пенальти тепиб, 50 та гол уришга муваффақ бўлди.
Чемпионат тарихида «Реал» собиқ ҳужумчилари — Уго Санчес (71 та уринишда 56 та гол) ҳамда Криштиану Роналду (72 та уринишда 61 та гол) ундан кўп гол урган.
Месси фаолияти давомида 11 метрлик жарима зарбасидан 109 та уринишда жами 84 та гол урди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)