Афғонистон ҳудудида 2 февраль, шанба куни Тошкент вақти билан 17:04 да зилзила юз берди. ФВВнинг Республика сейсмопрогностик мониторинг маркази маълумотларига кўра, зилзила маркази Тошкентдан 453 километр жанубда жойлашган.
Эпицентрда зилзила кучи 5,4 магнитудани ташкил этган; зилзила ўчоғи 100 километр чуқурликда экани айтилмоқда. Ўзбекистон шаҳарларида ерости силкинишлари кучи 2 баллдан ошмаган.
Хусусан, Тошкент, Наманган, Андижон, Гулистон, Фарғона, Гулистон, Жиззах, Самарқанд, Термиз, Қарши, Навоий шаҳарларида ерости силкинишлари кучи 2 баллни ташкил этган.
«Ўзбекистоннинг бошқа ҳудудларида сейсмик фаоллик кузатилмади. Вайронагарчиликлар ва тан жароҳати олганлар ҳақида ахборот келиб тушмади», — дейилади ФВВ ахборотида.