1 февралга ўтар кечаси номаълум шахс Қашқадарё вилоятининг Миришкор туманида жойлашган фермер хўжалиги дала майдонидан «Чаманзор» маҳалласида яшовчи фуқаро П.Қ.га тегишли 24 бош қўйларни ўғирлаб кетган.
«Кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни ‘Ширин’ маҳалласида яшовчи М.Х. содир этганлиги аниқланиб, ушланди», — дея хабар бермоқда Ўзбекистон ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси.
Хабар беришларича, ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.