Навоий шаҳрининг Ислом Каримов кўчасида яшовчи V.Г. 30 январь куни маст ҳолда уйида жанжал кўтарган, дея хабар бермоқда ИИВ.
«Ўзаро жанжал сабаб, V.Г. бирга яшовчи 20 ёшли ўгай ўғли V.Т.га пичоқ билан жароҳат етказган. Натижада V.Т. касалхонага ётқизилиб, V.Г. қўлга олинди», — дейилади вазирлик ахборотида.
Қайд этишларича, ҳозирда ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.