Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Шимолий Америка ҳудудида топилган энг йирик олмос Нью-Йоркда кенг омма эътиборига намойиш этилди, деб хабар беради Forum Daily.

Фото: Facebook/Dominion Diamond Mines

Фото: Facebook/Dominion Diamond Mines

Оғирлиги 552 карат (110,4 гр) бўлган ушбу сариқ олмос 2018 йилнинг декабрь ойида Канада шимоли-ғарбий ҳудудидаги Диавик конидан топилган.

Нодир минерал Шимолий қутб доирасидан 200 километр узоқликда жойлашган олмос конида бўлган.

Фото: Facebook/Dominion Diamond Mines

Фото: Facebook/Dominion Diamond Mines

Катталиги деярли товуқ тухумидек келадиган олмос Шимолий Америка ҳудудида топилган энг йирик ва дунёдаги барча сариқ олмослар ичида энг каттаси ҳисобланади.

Олмос Нью-Йоркдаги Philips  Auction’да 31 январдан 3 февралгача намойиш этилади. Ушбу олмос 21-асрда топилган олмослар катталиги жиҳатидан еттинчи ўринни эгаллаган бўлиб, тарихнинг энг йирик қимматбаҳо тошлари 30 талигидан жой олган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Ўзбекистонда 175 кишининг паспортига IMEI кодлари ноқонуний рўйхатдан ўтказилгани аниқланди
Дунё
Пабло Эскобар буйруғи билан портлатилган Boeing, «Невский экспресс» поездидаги теракт ва совет ҳукуматига қарши бошланган Слуцк қўзғолони. Кун хронологиясида 27 но...
Маҳаллий
Уй-рўзғор ишлари аёлларнинг иқтисодий фаоллигини туширади: Ўзбек аёлининг мартабага эришиш имкониятлари таҳлил қилинди