Россиялик қўшиқчи Крис Кельмининг оиласи уни инкогнито (яширинча, билдирмай) дафн қилишга қарор қилган, шу сабабли ҳатто видолашув маросими ҳам бўлмайди. Бу ҳақда «Ласковий Май» гуруҳи яккахони Андрей Разин маълум қилди, деб ёзади «MK.ru».
Санъаткорнинг қўшимча қилишича, «сўнгги эҳтиромни кўрсатиш имкониятини таъминлаш» учун ўз ҳамкасби учун дафн маросимини уюштиришни истарди.
Эслатиб ўтамиз, россиялик қўшиқчи Крис Кельми 63 ёшида вафот этди.
Изоҳ (0)