• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12658.19
    • RUB161.44
    • EUR14672.11
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +42°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Мусиқа

    Дональд Трамп ва Роберт Де Нирони мафтун қилган ўзбек пианиночиси — Лола Астанова

    Бетакрор ижроси ва гўзаллиги билан дунёда минглаб мухлислар эътиборини қозонган ўзбек пианиночиси Лола Астанова Ўзбекистон халқаро форумлар саройида ўз чиқиши билан жаҳон классик мусиқаси шинавандаларини шод этди, деб ёзади My Day.

    Фото: My Day

    Фото: My Day

    Лола Астанованинг Тошкентдаги чиқиши дирижер Владимир Федосеев бошчилигидаги П.И.Чайковский номидаги катта симфоник оркестри концерти доирасида бўлиб ўтди. Мазкур концерт санъатга ҳомийлик қилиб келувчи бизнесмен Алишер Усмоновнинг Тошкент аҳлига янги йил совғаси бўлди.

    «Классиканинг Lady GaGa»си Лола Астанова, ҳозирги кунга қадар академик мусиқа оламида шов-шувларга сабаб бўлиб келмоқда. Лола Астанова дунёда энг гўзал пианиночилар рўйхатидан ўрин олган, ҳозирда АҚШда яшаб, ижод қилувчи, асли Тошкентда туғилган ўзбек қизи. 

    Унинг фортепианода яратган поп қўшиқлар транскрипсиялари YouTube’да бир ярим миллионгача кўришларни йиғади.

    Фото: My Day

    Фото: My Day

    Лола Астанова — пианиночи. У Успенка муаллимаси Тамара Попович, шунингдек, Моксва консерваторияси профессори Владимир Наумовнинг ўқувчиларидан бири бўлган. Саккиз ёшидан АҚШ, Германия, Россия, Австрия, Франция ва Италияда концертларини тақдим этиб келади. Москвада бўлиб ўтган Ф.Шопен номидаги ёш пианиночилар II Халқаро танлови совриндори. «Новие имена» — «Янги номлар» лойиҳасининг стипендиати. Техасдаги Райс Университети битирувчиси. У илк яккахон концертини Нью-Йорк шаҳрида Карнеги-Холл саҳнасида 26 ёшида тақдим этган. Лола Астанова ЮНЕСКО шафелигида суратга олинган «ХХ аср истеъдодлари» ҳужжатли фильмига киритилган.

    Фото: My Day

    Фото: My Day

    Москвада Шопен номидаги танловда совриндор бўлганимда мен ҳали бола эдим.Лекин ёш бўлишимга қарамай, ўша вақтлардаёқ танловларнинг кулис ортида сиёсатнинг кўплиги, саҳнада эса бетакрорлик эмас, бу ҳолатда «қиёфасизлик» сўзига синоним бўла оладиган «академиклик» қадрланишини тушунганман.

    Танловлар бу – тор доирадаги мавзу бўлиб, бугунги кунда ҳақиқий мусиқий карьера учун деярли ҳеч нарса бермайди. Тингловчига қандай дипломларинг ва кубокларинг борлигининг қизиғи йўқ, у ёки мусиқадаги тириклик ва ҳақиқийликни сезади ёки йўқ.

    57-кўчадаги Steinway Hall ертўласи деворлари – деярли барча 20-аср буюк мусиқачиларини кўрган, ва у ерда ўзгача энергетикани ҳис қилиш мумкин. Нью-Йоркдаги илк йилларим мен ҳам кўп вақтимни ўша ерда ўтказганман. Лекин ҳамма нарса бир кун тугайди: бир неча йил аввал Steinway бу бинони сотиб юборди ва у энди хотиралар ва афсоналар қаторидан ўрин олди.

    Фото: My Day

    Фото: My Day

    Олти йил аввал мен Карнеги-холлда Дональд Трамп бошчилигида ўтказилган ва машҳур актриса Жули Эндрюс томонидан ташкиллаштирилган Владимир Горовиц хотирасига бағишланган гала-концертда дебют қилган эдим. Афсуски, актриса билан жуда кам мулоқотда бўлдик. Ўша кунги Дональд Трамп билан танишув кейинги мулоқотларимизнинг дебочаси бўлди. Мазкур концертдан сўнг мен бир неча бор унинг Палм-Бичдаги клубида саҳна олдим, хайрия оқшомларида иштирок этдим.

    Севимли актёрим Роберт Де Ниродан хушомадлар эшитиш, фильмларини севиб томоша қиладиган Баз Лурман («Мулен Руж» мюзикли, шунингдек, «Қоидасиз рақслар», «Буюк Гэтсби», «Австралия» фильмлари режиссёри) билан таниш бўлиш мен учун ёқимли. Лекин энг ёдда қолган ва мен фахрландиган учрашувлар бу – менинг мусиқам ҳаётида қандайдир муҳим роль ўйнаган, мисол учун оғир касаллик билан курашиш учун куч топишга ёрдам берган оддий томошабинлар билан бўлган учрашувлар.

    Фото: My Day

    Фото: My Day

    Мени доимо Чайковский симфониялари таъсирлантиради, айниқса тўртинчи ва олтинчи «патетик». Бу чуқур эмоционал мусиқа. Озодлик ва самовий ҳиссиётларни эса мен ҳар доим электрон мусиқадан топаман. У менга чексиз эркинлик туйғусини беради ва қувватлантиради.

    Агар бугунги кунда ўз соҳамда бирор ютуқларга эришган бўлсам, бунда Тамара Афанасьевна – аниқ принциплар ва ақл бовар қилмас профессионал этикага соҳиб инсон, мени фикрлаш ва мусиқани англашга ўргатган инсон – Лев Николаевич ва гармония бўйича илк устозим – Марк Борисович Русакларнинг хизмати катта. Бутун ҳаётим давомида шундай истеъдод билан ўз фанини ўргата оладиган инсонни учратмадим.

    Болалигимда онам ҳар доим ёнимда бўлган, мени машғулотларга олиб борган, сафарларимда ҳамроҳлик қилган ва барча муҳим лаҳзаларда қўллаб-қувватлаган. Мен оддий оилада катта бўлганман, ота-онамда улкан имкониятлар бўлмаган бўлса-да, улар мени ҳар жабҳада қўллаб-қувватлашга ҳаракат қилишган. Бунинг учун улардан миннатдорман. Бугунга келиб менга ёрдам берадиган ўз профессионал жамоамга эгаман.

    Ҳаётий қонунларим? Ҳозирги кун билан яшаш.

    07.01.2019, 17:55   Изоҳ (0)   63263
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Россиялик марҳум қўшиқчи Крис Кельмининг оиласи уни яширинча дафн қилмоқчи

    03.01.2019, 19:25

    ХХ асрнинг энг кўп тингланган қўшиғи эълон қилинди

    12.12.2018, 23:24

    Йилнинг энг кўп ҳақ оладиган жаҳон мусиқачилари маълум бўлди

    05.12.2018, 22:55

    Тошкентда қиш фаслида кутилаётган хорижлик хонандаларнинг концертлари

    05.12.2018, 20:55

    2018 йилнинг учта энг яхши қўшиғи маълум қилинди

    04.12.2018, 05:35

    Фотогалерея: Мусиқа асбобларининг ички кўриниши

    18.11.2018, 18:33
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Остеосаркома: ташхислаш, даволаш ва фанлараро ёндашув


    Mobiuz — 8 миллиондан ортиқ абонентлар танлови 


    Қулай шартлар билан янги ипотека маҳсулоти ва хонадон ютиб олиш имконияти


    СҚБ дан “ТЕЗКОР+” кредити —  бизнесингизни ривожлантириш учун қулай ечим 


    “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” ISO 9001 ва ISO 37001 халқаро сертификатларини қўлга киритди 


    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя


    Ipoteka Bank OTP Group: “Қуёш” — паркентликлар учун янги маҳалла маркази ишга туширилди


    Микрокредитбанкда омонат карта жорий қилинди


    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди 


    Сунъий интеллект бўйича икки дипломли таълим — UMFT& FAR EAST University ҳамкорлигида


    Катта ўзгаришлар кичик қадамлар билан бошланади


    “InfinBANK” АЖ Тошкентда янги Банк хизматлари марказини очди  


    GETWORK — Европада ишлаш орзусини амалга оширадиган ишончли агентлик


    President Tech Award танловида иштирок этиш учун аризалар қабули узайтирилди 


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!

     

    Тавсия этамиз

    Кобулда трансафғон темирйўли бўйича уч томонлама битим имзоланди

    18 июл, 09:12

    Тошкентда кичик ҳалқа автомобиль йўлининг бир қисми 4 кунга ёпилади

    18 июл, 08:47

    Ўртоқлик учрашуви. “Башакшеҳир” Германия клубидан устун келди. Шомуродовдан ассист (видео)

    17 июл, 23:16

    Матриархат даври қайтадими: нима учун қиз фарзанд тарбиялаш трендга айланмоқда?

    14 июл, 13:07
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Самолётда кўпчилик фойдаланса-да, аслида фойдасиз бўлган 5 нарса

    Лайфстайл | 19 июл, 15:40

    Австралия Украинага 49 та Аbrams танкларини етказиб берди

    Дунё | 19 июл, 15:05

    Левандовски Польша терма жамоасига қайтади

    Спорт | 19 июл, 15:00

    “Уйда ёлғиз” фильмида кўпчилик пайқамаган мантиқсиз хатоликлар (фото)

    Кино | 19 июл, 14:35

    Давлат гранти қайси таълим йўналишларига кўп ажратилиши маълум бўлди

    Ўзбекистон | 19 июл, 14:03

    Ёзги трансфер ойнасида энг кўп харажат қилган клублар: “Челси” етакчи, “Ливерпуль” ва “Реал” ҳам ундан қолишмаяпти

    Спорт | 19 июл, 13:30

    Британия Европа Иттифоқининг Россия нефтига “юқори нарх чегараси”ни пасайтириш бўйича қарорига қўшилди

    Дунё | 19 июл, 13:15
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.