Профессионал бокснинг супер енгил (-63,5 кг) вазн тоифасида рингга чиқаётган Шоҳжаҳон Эргашевнинг (15 та жанг, 15 та ғалаба, 14 таси нокаут билан) WBA International камари олиб қўйилди, деб ёзади GoSport.
2018 йилнинг 28 апрель куни Шоҳжаҳон Эргашев хитойлик Жимин Вангга қарши рингга кўтарилган ва очколар бўйича ғалаба қозониб, мазкур чемпионлик камарини қўлга киритганди. Шундан сўнг у 3 маротаба жанг қилган бўлса-да, камар ҳимояси учун жанг қилмади.
Профессионал бокс йўналишлари қоидаларига кўра, одатда чемпионлик камарини 3 ойда бир маротаба ҳимоя қилиш зарур. Агар 6 ой ичида камар ҳимоя қилинмаса, бу ўрин вакант сифатида қайд қилиниши ва янги жанг белгиланиши мумкин бўлади.
Маълумот учун, айни вақтда Шоҳжаҳон Эргашев WBA рейтингида 5, IBF рейтингида 12-ўринни эгаллаб турибди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)