Замонавий дунёда дин билан бир-бирига қарши, динга эътиқод қилувчилар илм-фан соҳасида катта ютуққа эриша олмайди деган тушунча кенг тарқалган. Бу тарихга евроцентрик қарашнинг мантиқсиз натижасидир. Чунки замонавий таълим тизими мусулмон оламининг бой табиий-илмий меросини ҳисобга олмайди. Аммо тарихий фактлар буни аксини кўрсатади, дея ёзади Islam Today нашри.
Ўрта асрларда Европа ўз диний ақидаларини қатъий ва изчил ҳимоя қилган пайтда, мусулмон мамлакатлар илмий тадқиқотлар билан шуғулланишган. Илмий ва технологик тараққиётнинг асосий мотиваторлари ҳам айнан мусулмонлар бўлган.
Қуйида 5 нафар мусулмон кашфиётчилари берилган:
- Ибн ал-Ҳайсам
2015 йилда БМТ UNESCO’нинг Жаҳон йили доирасида у эсга олинган. У биринчи бўлиб, ёруғлик тўлқинларининг хатти-ҳаракатини тушунтириб берган. Шунинг учун у замонавий оптиканинг асосчиси сифатида танилган. Унинг тадқиқотидан олдин, инсон кўзлари кўриш мумкин бўлган «нурли тўлқинлар»ни ажратиб олади, дея ҳисобланган. Ибн Ҳайсам эса тажриба йўли билан аслида кўзларимиздаги ёруғлик атрофимиздаги дунёни кўришга имкон беришини исботлаб берган. Унинг математик билимлари кучли эди. Ибн ал-Ҳайсам ўз давридан анча илгарилаб кетган. У инсониятнинг даҳоси Ньютон, Эйнштейн ва бошқа европалик олимлар каби қадрга лойиқ.
- Ал-Жазорий
«Механика санъати назарияси ва фойдали амалиёти» асарида у 100 дан ортиқ ихтиролари ва уларни яратиш йўллари ҳақида ёзган. У чизиқли ва айланиш ҳаракати ўртасидан ўтадиган тарқатувчи вал, сегментли ўтказгич ва сув двигателларини яратиш ҳақида яна бир боб ёзган. Кейинчалик яратилган буғли двигателлар, ундан кейинги замонавий бензинли двигателлар худди шу тамойилга асосланган.
- Аз-Заҳварий
- Ал-Жоҳиз
«Ҳайвонлар ҳақида китоб»даги кўп илмий маълумотлар тарихий ва илмий аҳамиятга эга. Ал-Жоҳиз бу китобда биологик эволюция тушунчасини тақдим этган. Ҳайвонлар ва ҳашаротларни кузатгандан кейин, ал-Жоҳиз ҳайвонларнинг эволюциясига таъсир қилувчи қандайдир механизмлар бўлиши керак, деган хулосага келган. Бу ерда таъкидланиш керакки, бу кашфиётларни мусулмон мутафаккир ал-Жоҳиз Дарвиндан 1000 йил олдин ёзиб кетган. Ал-Жоҳиз эволюциянинг уч асосий механизми ҳақида ёзади: яшаш учун кураш, турларнинг бир-бирига айланиши ва атроф-муҳит омиллари.
- Аббос ибн Фирнас
Изоҳ (0)