Венесуэладаги намойишлар оқибатида 35 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар берди.
Таъкидланишича, қурбонлар Венесуэланинг ўнлаб штатларида қайд этилган. Қурбонларнинг катта қисми, яъни 10 киши мамлакатнинг марказий туманида кузатилган. Шунингдек, Боливар штатида ҳам саккиз киши ҳалок бўлгани хабар қилинган.
Венесуэла ҳукумати намойишлар вақтида ҳалок бўлганлар ҳақидаги маълумотни тасдиқламаяпти.
Изоҳ (0)