АҚШ давлат котибининг Афғонистон бўйича махсус вакили Залмай Халилзод Америка томони «Толибон» радикал ҳаракати билан келишувга эришганини тасдиқлади, деб ёзади «РИА Новости».
Залмай Халилзоднинг изоҳлашича, бу келишув толибонларнинг Афғонистон ҳукуматига қарши қонли қарама-қаршиликларига чек қўйиши ва натижада АҚШ қўшинларини мамлакатдан бутунлай олиб чиқиб кетишга замин ҳозирлайди.
АҚШ давлат котибининг Афғонистон бўйича махсус вакилининг сўзларига кўра, келишувга кўра «Толибон» Афғонистонда барқарорликни таъминлаш бўйича бор кучини сафарбар этади.
Декабрь ойида АҚШ Афғонистонда ўз қўшинларини қисқартириш имкониятларини кўриб чиқаётганини маълум қилган эди.
Изоҳ (0)