• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12593.77
    • RUB158.49
    • EUR14698.19
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +38°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Оролдан сув чиқдими? Меҳрли музлаткич қаерда ўрнатилди? Ижтимоий тармоқлардаги трендлар

    Ижтимоий тармоқ оламида нима гаплар? Биз билан ижтимоий тармоқнинг энг оммалашган постларини кузатишда давом этинг.

    Ҳазиломуз пост билан бошламоқчимиз:

    Мубашшир Аҳмад

    Қушлар бўйича мутахассис эмасманку, лекин бу суратда тўрт аёл ва бир эркак қуш борлигини аниқ биламан

    Скрин: «Дарё»

    Скрин: «Дарё»

    Оролдан сув чиқдими?

    «Халқ билан мулоқот» гуруҳида ҳаммани хурсанд қиладиган пост қўйилди. Унда бизни тарк этиб, кундан кунга сўнгги нафасини олаётган Орол денгизининг қуриган ери остидан чучук сув чиққани ва ўша ерда олинган суратлар билан эълон қилинди.

    Бу, айтиш мумкинки, январь ойининг энг шов-шувли пости бўлди: у 2000 га яқин like олди ва 400 га яқин маротаба share қилинди.

    Скрин: «Дарё»

    Скрин: «Дарё»

    Фойдаланувчилар турли комментлар ёзди, мана улардан айримлари:

    Скрин: «Дарё»

    Скрин: «Дарё»

    Скрин: «Дарё»

    Скрин: «Дарё»

    Ният қиламизки, бундай сувлар кўпроқ чиқаверсин, Оролни сақлаб қолишга умид бағишласин барчага.

    * * *

    Блогер Феруз Аллаевнинг пости кўп муҳокамаларга сабаб бўлди.

    Фируз Аллаев

    13 кун давомида бутун Испанияни, ҳатто Европани ларзага солган воқеани кузатиб бордим. Кеча тунда ҳам охирги жараённи YouTube орқали online кузатиб, мўъжизадан умид қилиб хаяжон остида дуо қилиб ўтирдим.

    12 январь куни испан оиласи 2 ёшар ўғли Жулен билан сайрга чиқади. Сайр вақтида бироз қаровсиз қолган бола деҳқонлар томонидан сувсиз мавсумда 100 метр чуқурлик қозилган ва кейинчалик қаровсиз қолган қудуққа тушиб кетади. Қудуқнинг чуқурлиги 100 метр, диаметри бўлса бор йўғи 20 см. Деҳқонларнинг энг катта хатоси — қудуқ сувини тортиб олиб ишлатгандан сўнг уни ёпиб кетишмаган. 20 см диаметрли тешикка қутқарувчилар кира олишмайди. Натижада бола қудуқнинг ичида ёпилиб қолади. Камера туширишса, фақат 70 метргача тушади ва бола йиқилганда тушган тошлар қудуқни ёпиб қўйганлиги аниқ бўлади. Демак, болажон 70 метр чуқурликда. Энг ёмони, қудуқ қаттиқ тошли ерда қазилган ва уни қазиш жуда муаммоли.

    Болажонни қутқариш учун катта қутқарувчилар жамоаси параллел тешик қазишди ва 70 метрга етган вақтда параллел тешикдан қудуққа қараб қазишди. Тошли жойни қазиш қийинлиги учун 4 мартда кичик портлаш қилишга мажбур бўлишди. Пастда кислород етишмаслиги сабабли қутқарувчилар кислород балонлари билан чуқурга тушишар, ярим соатдан ортиқ турмай яна қайтиб чиқишар, уларнинг ўрнига бошқа қутқарувчилар тушишарди. Қутқарув жараёнига 3 та вертолёт, оғир машиналар, Испаниянинг энг зўр қутқарувчилари жалб қилинди.

    Кеча ярим тунда қутқарувчилар ниҳоят болажонгача етиб боришди. Сувсизлик, қаттиқ тушиш, очликдан болажон оламдан ўтган. Кўзда ёш билан болани танасини олиб чиқишди.

    Икки йил олдин ҳам 3 ёшли фарзандидан айрилган оилани аҳволига одамнинг юраги ачийди.

    Мени қойил қолдиргани бўлса, бир боланинг тақдирига бўлган испан ҳукуматининг, маҳаллий тизимнинг эътибори, уни қутқариб қолиш учун ҳаракати бўлди. Бир бола тақдири учун 100 лаб кишилар, бутун ОАВ оёққа турди. Тўғри, болани қутқариша олмади, лекин, энг муҳими, инсонийлик яъни инсон деган жонзот бурчини ҳалол бажаришди, охиригача мўъжизага ишониб ҳаракат қилишди.

    Мана шунақа онларда инсонийлик биз инсонларда энг катта қадрият эканлигига одамда яна бир марта ишонч уйғонади.

    Шермуҳаммад Акбаров қўйган видео ниҳоятда таъсирли ва ибратлилиги билан кўплаб фойдаланувчиларнинг олқишу ликеъларига сазовор бўлиб, комментлар битилди.
    Оталар бир бўлишиб, болалар боғчасидаги фарзандларига рақс ижро этиб беришибди. Бизда оталар тўйларда кайф бўлишиб, ерда думалаб ўйнашяпти. Бизда MTM вазирлигидаги Собит Турғуновга ўхшаганлар, боғча мудираларига дўқ уриб кун кўряпти. Фарзанд + ота-она + раҳбарлар орасида меҳр-оқибат бўлмас экан, ёшларни ватанпарвар қилиб тарбиялаб бўлмайди дейилган видео пост муаллифи. Айтганча, мен ҳам ўзбекистонликларга ўхшатибман видеодаги оталарни, йўқ, кейин билсам, бу арманистонлик кишилар экан.
    Яна бир кайфиятни кўтарувчи постлардан бири:
    Абдулазиз Саидаликҳанов

    Тўғри, оғир ва хатарли касб.  Лекин, каска нимага керак?

    Бизнингча, иш жойида техника хавфсизлигига риоя қилмагани учун жарима солишларидан қўрқиб таққан.

    Фото: Facebook

    Фото: Facebook

    Меҳрли музлаткич

    «Troll.uz» ўз Telegram-каналида ва Facebook’даги саҳифасида қўйган ушбу хабар катта олқишлар билан кутиб олиниб, минглаб like’лар олди; ушбу хайрли иш ҳали бутун Ўзбекистонга тарқаб кетса, бу ишда «Troll.uz»нинг ҳам улкан ҳиссаси бўлади.

    TROLL UZ

    Чилонзорда Kasbino супермаркети ёнида Меҳрли музлаткич ўрнатилибди. Имкони борлар озиқ-овқат жойлаштириб, имкони йўқлар олиб кетишади. Мутлақо бепул. Ажойиб лойиҳа! Барака топишсин! Иштирок этинг ва танишларингиз билан бўлишинг!

    Скрин: «Дарё»

    Скрин: «Дарё»

    Скрин: «Дарё»

    Скрин: «Дарё»

    * * *

    Хўш, Twitter’да нима гаплар? У ерда ҳам доимгидек енгил юморли твитлар босилди. Улардан баъзилари:

    Шу машинани тузатишга ҳаракат қилаётган одамнинг умидига шляпамни ечдим ома)) pic.twitter.com/ChWJOvxdOZ

    — Отабек Йўлдошев (@Otabek007) January 27, 2019

    Бугун чекишни ташлаганимга роппа-роса 7 йил бўлди. Ҳозирги ўртамиёна сигаретнинг энг минимал нархи 7000 сўм деб ва кунига бир пачкадан чекилишини ҳисобга олсак, унда бугунги пулда 7х365х7000=17 885 000 сўм тежалибди. Яна соғлиққа қанча фойда ;)

    — Нодир Мирходиев (@m_nodir) January 27, 2019

    https://twitter.com/Behzod__/status/1089223694436761600

    - Кеча дўстларимга «телефонимни топа олмаяпман, менга қўнғироқ қил, овозидан топиб олай, раҳмат», деб смс юбордим. Деярли ҳаммалари қўнғироқ қилишди. Менда эса ўз навбатида дўстларим унча ҳам ақлли эмас экан, деган фикр пайдо бўлди.

    - Қўявер, телефонинг топилдими, ишқилиб)

    — Olim TOLIB (@TolipovLive) January 26, 2019

    «Микрофон кўтарган аёл» Telegram-каналининг ушбу пости билан бугунги дайжестимизни якунламоқчимиз:

    Instagram’га кирсам, ҳамма бахтли ва бой, ҳамма палон пулли кафеда эспрессо ичиб юрган бўлади. Ҳамма қаердадир саёҳатда юради. Туалетларимиз шунчалик озодалигидан, қизлар ялтироқ кўйлакда туалетда селфи тушади. Артистларимиз еган-ичган, ўтирган-турган-ётганини, орқа-олдини реклама қилади.

    Facebook’ка кирсам, ҳамма нолиган, газ-чироқ йўқ, ойлик кам, интернет паст, танловлар нохолис, ғолиблар плагиат, реформалар чала...

    Telegram’га кирсам, ҳамма профилларига ақлли фикрлар ёпиштирган, ҳамма канал очган, ҳамма шу ерда ишлаяпти, шу ерда ўқияпти, шу ерда пул топяпти... Очиқ-ёпиқ гуруҳларда бир-бири билан олишиб, баҳслашиб маза қиляпти. Юз минглаб одамларимиз «ШОК! Навоий тирик экан, ШОК! Бу қизни кўринг, йиғламанг!» каби видеоларни кўриш учун каналлардан каналларга ўтиб юрибди.

    #bizjudaharxilmiz #bizjudabirxilmiz

    Ўз шахсий, муҳими, оригинал фикрингизга эга бўлишни тилаган ҳолда бугунги сонимизни якунлаймиз.

    28.01.2019, 19:37   Изоҳ (0)   37662
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Тошкент вилоятидаги қоғоз қабул қилиш пунктида ёнғин юз берди, қоровул ҳалок бўлди

    28.01.2019, 19:27

    Чилонзордаги балконлар нима учун қулаб тушди? Ёхуд ноқонуний қурилишларнинг оқибатлари

    28.01.2019, 19:14

    Шавкат Мирзиёев тўғон ўпирилиши оқибатида кўплаб инсонлар ҳалок бўлгани юзасидан Бразилия президентига ҳамдардлик билдирди

    28.01.2019, 19:04

    Адлия вазирлиги Қонунчилик бош бошқармасининг бошлиғи тайинланди

    28.01.2019, 19:01

    Самарқандлик аёл маст ҳолатдаги эрини уриб-тепиб ўлдирди

    28.01.2019, 18:48

    Ўзбекистонда ишсизлик даражаси 9,3 фоизни ташкил қилди

    28.01.2019, 18:35
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    Оҳангаронда “ Turon Enduro Uzbekistan Cup” эндуро мототцикл мусобақаси бўлиб ўтади 

     

    Тавсия этамиз

    Олимлар нуфузли иқлим тадқиқотида хатолик топди. Айбдор Ўзбекистон бўлиб чиқди — WP

    8 август, 12:54

    Нега атом бомбаси портлаганидан кейин ерда инсонлар изи қолиб кетган? Олимлар изоҳи

    7 август, 15:57

    Ўзбекистонда “тонировка” учун ёзда арзонлаштирилган нарх жорий этилиши мумкин

    7 август, 15:45

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Шавкат Мирзиёев ишга жойлашишни ҳисоб-китоб қилишдаги камчиликларни танқид қилди

    Ўзбекистон | 8 август, 15:43

    Оҳангаронда “ Turon Enduro Uzbekistan Cup” эндуро мототцикл мусобақаси бўлиб ўтади

    Реклама | 8 август, 15:00

    “Фаластин Пелеси” Сулаймон ал-Убайд Ғазо жанубидаги ҳужумда ҳалок бўлди

    Спорт | 8 август, 15:31

    Нима учун болалар орасида эрта балоғатга етиш ҳолатлари кўпаймоқда?

    Фарзанд | 8 август, 15:30

    Путин Трампдан Украинанинг босиб олинган ҳудудларини тан олишни талаб қилмоқчи — WSJ

    Дунё | 8 август, 15:05

    “ПСЖ” дарвозабонига “Манчестер Сити”, “Челси” ва “Бавария” қизиқиш билдирмоқда

    Спорт | 8 август, 15:04

    Қўл остидаги ходимларига қулдек муносабатда бўладиган такаббур машҳурлар

    Шоу-бизнес | 8 август, 14:53

    Путин Шавкат Мирзиёевга АҚШ президенти махсус вакили билан музокаралари асосий натижаларини айтди

    Ўзбекистон | 8 август, 14:33
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.