«Монако»да бош мураббий ўзгарди. Бу ҳақда клубнинг расмий сайтида хабар берилди.
Князлик клуби собиқ эндиликда янги бош мураббий Леонардо Жардим билан 2 йиллик шартнома имзолаганини эълон қилди.
Португалиялик мутахассис 3 ойлик танаффусдан сўнг яна «Монако» клубига қайтди.
Жардим жамоадан бир қатор футболчилар билан келишмовчиликлар сабаб кетганди ва унинг ўрнини франциялик Терри Анри эгаллаганди.
Леонардо Жардим «Монако»ни 26 январь куни бўлиб ўтадиган Лига 1’нинг 22-тур баҳслари доирасидаги «Дижон»га қарши кечадиган ўйинда бошқармайди, лекин жамоа билан бирга кетади. Унинг ўрнига Франк Пасси жамоани майдонга олиб тушади.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)