23 январь, чоршанба куни футбол бўйича Англия Лига Кубогининг 1/2 финал учрашувида «Манчестер Сити» клуби «Бёртон»ни 1:0 ҳисобида мағлубиятга учратди. Икки ўйин натижасига кўра, умумий ҳисоб 10:0.
Натижада «шаҳарликлар» мусобақанинг мазкур босқичида ўзи ўрнатган рекордни янгилади, деб хабар беради Gracenote Live.
2014 йилда «Сити» «Вест Ҳэм»ни йирик ҳисобда мағлуб этганди (9:0).
Маълумот учун, ўтган йили «Манчестер Сити» мусобақа финалида «Арсенал» устидан 3:0 ҳисобида ғалаба қозонган.
Эслатиб ўтамиз, Хосеп Гвардиола шогирдлари мусобақа финалида «Челси»—«Тоттенҳэм» (биринчи ўйин 0:1) учрашуви ғолибига қарши майдонга тушади.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)