Ўзбекистонда 2018 йил якунлари бўйича Давлат реестрига киритилган табиий монополия субъектлари сони 10 та маҳсулот тури бўйича 140 тани ташкил этди. Бу ҳақда Давлат рақобат қўмитасининг маълумотларида сўз юритилади, деб ёзади Spot.
2017 йил якунлари билан таққослаганда мамлакатда монополиялар сони саккизтага камайган.
2018 йил давомида реестр бир неча марта ўзгарган, жумладан, ундан табиий газни қувурлар орқали етказиш соҳасидаги бир нечта компания ўчирилган, бироқ янгилари киритилган.
Йил давомида жисмоний ва юридик шахслардан тушган 406 та мурожаат кўриб чиқилиб, асоссиз ҳисобланган 1,4 миллиард сўм қайта ҳисоб-китоб қилинган.
Изоҳ (0)