24—25 январь кунлари Англия Лига Кубогининг 1/2 финал жавоб учрашувлари ўтказилади.
24 январь, пайшанба куни Хосеп Гвардиола қўл остидаги «Манчестер Сити» клуби сафарда «Бёртон» меҳмони бўлади. Беллашув Тошкент вақти билан тунги соат 00:45 да бошланади.
Эслатиб ўтамиз, биринчи учрашувда «шаҳарликлар» «Бёртон» дарвозасига жавобсиз 9 та гол урганди.
25 январь, жума куни мусобақа ярим финалининг иккинчи тўқнашуви бўлиб ўтади.
Унда Лондоннинг 2 та клуби: «Челси» ва «Тоттенҳэм» баҳс бойлайди. Ўйин тунги вақт билан 00:45 да старт олади.
Маълумот учун, Лондон клубларининг дастлабки учрашувида «Тоттенҳэм» Ҳарри Кейннинг пенальтидан киритган голи эвазига «Челси»ни мағлуб этганди.
Англия Лига Кубоги
1/2 финал баҳслари
24 январь, пайшанба
«Бёртон»—«Манчестер Сити» 00:45
25 январь, жума«Челси»—«Тоттенҳэм» 00:45
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)