• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12831.81
    • RUB163.75
    • EUR14606.45
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +25°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Эксперт: Совет андозасидаги таълим тизимини Ғарб таълим тизимига қараб ўзгартириш керак

    «Ривожланиш режаларимизнинг барчасида илм-фан соҳасига жиддий эътибор қаратилиши керак, чунки илм-фан аҳволи таълим даражасига боғлиқ бўлади», — дейди ўзбекистонлик мутахассис, Жанубий Кореянинг Пусан чет тиллар университети профессори Азамат Акбаров «Дарё»га тақдим этган мақоласида. Унинг фикрича, таълим тизими энг қуйи поғонасидан бошлаб ривожлантирилмаса, кўзга кўринарли натижаларга эришиб бўлмайди. Ушбу жараёнда халқ таълими ва ўрта-махсус ва олий таълим вазирликлари асосий рол ўйнайди.

    Фото: «Podrobno.uz»

    Фото: «Podrobno.uz»

    Таълим бериш хизматларининг сифати

    Режалаштириладиган чора-тадбирлар таълим тизимининг бошланғич мактаблардан тортиб олий ўқув юртларигача бўлган барча поғоналарида бериладиган таълим хизматларининг сифатини оширишга қаратилган бўлиши лозим. Болаларнинг ҳаммаси мактабгача таълим олишини таъинлаш зарур. Бу — вазирликлар ва маҳаллий ҳокимиятлар вазифалари доирасида ҳал қилинувчи масала. Шунинг учун ҳукумат олдига кўп йиллар истиқболини назарда тутган ҳолда мамлакатдаги барча тарбиячиларнинг малакасини ошириш вазифасини қўйиш керак. Ўрта таълимнинг  янгиланган мазмунга ўтишини охирига етказиш ишларини тезлаштириш лозим. Бунинг учун янги дастурлар жорий, сифатли дарсликлар ҳамда чет эл мактаблари тажрибасига асосланиб кадрлар тайёрлашнинг янги тизиминижорий қилиш зарурияти мавжуд.

    Мактаб ўқувчиларини ривожлантириш ва ўқитиш шароитлари

    Ўқувчилар ва уларнинг ота-оналарини керагидан ортиқча ўқув материалидан халос қилиш лозим.

    Халқ таълими вазирлиги ва жойлардаги ҳокимиятлар мактаб ўқувчилари учун овқатланиш сифатидан тортиб мактабларда кераклича иситиш масаласини ҳал қилиб, уларнинг ривожланиши ва таълим олиши учун қулай ва хавфсиз шароитлар яратиб бериши зарур. Ҳар бир бола учун қилинган харажат мамлакатнинг бахтли келажаги учун сарф қилинган инвестициядир.

    Таълимнинг барча поғоналарида иқтисоднинг хусусий сектори билан ҳамкорликни ривожлантириш лозим. Мактабларда киши бошига молиялаштиришни жорий қилиш ишини давом эттириш керак. Бундай ёндашув таълим тизимида хусусий капиталнинг улушини оширишга имкон беради. Бу — дунё бўйлаб кузатилаётган анъана. Шунингдек, мактабларни назорат органларининг сон-саноқсиз текширувларидан соқит қилиш лозим.

    Ўқитувчилар меҳнатининг самарадорлигини ошириш учун шароит яратиш жуда муҳим. Бунинг учун, педагогларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишни, ва ўқувчилар томонидан мактаб ички тартиб қоидаларини бузилишининг олдини олиш таъминлаш лозим. Ўқувчилар ўқитувчиларга қулоқ солишлари ва уларни ҳурмат қилиши зарур.

    Касб-техник таълимни ривожлантириш

    Яхши натижаларга эришган чет эл тажрибасига асосланиб, фуқароларга бепул касбий-техник таълим (КТТ) бериш лозим. Бизнинг вазифамиз инсонни биринчи иш касбига ўргатишдан иборат бўлиши керак. Шу билан бирга, иқтисодиётимизда ушбу касбларга талаб бўлиши лозим. Мамлакатимиз КТТ талабаларининг жуда кам қисмигина икки касбга ўқитиш муассасаларида ўқишади холос. Университетларнинг моддий-техник базаси ва мутахассислар билан таъминланганлик даражаси муаммолари ҳали ҳам ечилмай қолиб кетмоқда. Техник ва касбий таълимни замонавийлаштириш ҳамда икки касб берувчи таълимнинг ҳиссасини ошириш мақсадида тизимли чоралар кўриш учун кечиктириб бўлмайдиган зарурият мавжуд.

    Совет давлати андозасидаги таълим тизимини Ғарб таълим тизимига йўналтирилган тизимга қараб ўзгартиришда вазирликнинг жавобгарлиги

    Олий таълим соҳасида олий ўқув юртларига кенг академик эркинлик ва мустақиллик бериш лозим. Натижада уларнинг жавобгарлиги ортади. ОТМ олдига ўз битирувчиларни ишга жойлаштириш масаласини қўйиш лозим (бу вазифа қўйилган, аммо у қандай бажарилишини барчамиз яхши биламиз).

    Олий таълим вазирлиги совет давридан давом этиб келаётган таълим тизимининг ўрнига кўпроқ Ғарб мамлакатларида амалда бўлган тизимга яқинроқ бўлган тизимни киритиши лозим. Масалан, нуфузига кўра юқори ўринларда бўлган университетларимизнинг қайси бири ўз штатида чет эллик профессорларнинг ишлаши билан мақтана олади? Бунда тил ўқитувчилари мустасно, чунки уларда одатда магистрлик ёки баъзан бакалаврлик даражасига эга бўлади холос. Университетлар ўқитувчи тайёрлов малакасига қўйиладиган талабларни, ўқитиш методлари, университетларнинг ўқитувчи ва бошқа ходимлари меҳнатига пул тўлаш тизимини қайта кўриб чиқишлари лозим. Шунингдек, вазирлик университетларда таълим сифати даражасига бўлган талабни кўтариши лозим. «Энг муваффақиятли юқори лавозим бошлиқларини жалб қилган ҳолда дунёнинг етакчи университетлари билан ҳамкорлик алоқалари ўрнатиш жуда муҳим». Давлат университетларининг юқори бошқарув лавозимларида бирорта чет эллик мутахассис борми?

    Юқорида келтирилган таклифлар ҳақида бир эътиборга лойиқ фикрни айтиб ўтиш лозим. У ҳам бўлса сунъий онг (интеллект) технологиясидир. Компьютер тадқиқотларини кейинги, юқорироқ даражага олиб чиқишни мақсад қилган ҳолда жаҳоннинг катта университетлари ўзларининг компьютер илмий дастурларини ишлаб чиқиш устида иш олиб бормоқда: 2018 йил октябрь ойида Массачусетс технологиялар институти 1 миллард доллар инвестиция сарфланиши режалаштирилган янги коллеж очилишини эълон қилди. Бу коллежнинг асосий фарқли томони шуки, унда икки тилни биладиганларга, хусусан, биология, кимё, сиёсат, тарих ва тилшунослик соҳаларида мутахассис бўлган ва бунга қўшимча равишда ушбу соҳаларга ўзлари қўллашлари мумкин бўлган замонавий компьютер усулларида кўникмалари бор инсонларга асосий эътибор берилади. Ушбу ташаббус машиналар онги турли соҳалар тараққиётига қўшимча туртки беради деган умидлар бор.

    Юқорида келтирилган мисоллар асносида, Ўзбекистон учун машина онги/сунъий онг келажаги, учун пойгада орқада қолиб кетмаслик жуда муҳим масаладир; компьютер соҳасида тадқиқотлар учун кўпроқ ёрдам бериш зарур.

    Ўзининг 2016 йилда эълон қилган «Халқаро таълим, глобал тушуниш» номли изоҳ-мақоласида олий таълимга халқаро мавқе бериш, уни халқаро хизмат турига айлантириш соҳасида атоқли олим доктор Жейн Найт «олий таълим ва ташқи халқаро муносабатлар орасида ўта жиддий мослик мавжуд» деганди. Фикрини тушунтириб, Найт шундай ёзади:

    Замонавий дипломатиянинг ўзгарувчан дунёсида олий таълим жуда катта рол ўйнаши ва ўз ҳиссасини қўшиш керак. Олий таълимнинг бугунги кун тадқиқотлар ва сиёсат тармоқларидаги инновациялар, халқаро таълим марказлари, ҳамкорликда олиб бориладиган дастурлар, глобал ва икки давлат асос солган университетлар билан бирга илмий ҳамкорлиги ва академик ҳар жойда ҳозирлиги билан мамлакатлар ва минтақалар орасида билимлар ишлаб чиқиш, тарқатиш ва алмашув - қисқаси, билимлар дипломатияси орқали халқаро алоқаларни мустаҳкамлашга катта ҳисса қўшиши мумкин.
    Бундай ўзаро боғлиқлик Ўзбекистон учун ҳам жиддий аҳамиятга эга, чунки ўз ташқи ишлар сиёсатида зиддиятларни ўртага тушиб ҳал қилишга интиладиган мамлакатимиз Марказий Осиё давлатлари орасида етакчилардан ҳисобланади.

    Бундай юқори чўққиларни кўзлаган мақсадлар билан, бўлажак ўзбек дипломатлари, сиёсатчилари, иқтисодчилари, олимлари ва бошқа сиёсат юрғизувчиларда пухта билимга эга бўлишлари жуда муҳим.

    Муаллиф фикри таҳририят нуқтаи назаридан фарқланиши мумкин.

    22.01.2019, 13:48   Изоҳ (0)   17872
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Навоий инновациялар университети — келажагингизни кафолатлайдиган замонавий таълим маскани! 


    Mobiuz "Меҳрибон" имтиёзли тариф режасини тақдим этди


    Янги уфқлар: Centrum Air ҳафтасига икки марта Тошкентдан Бишкекка парвозларни амалга оширади


     Coca-Cola жамғармаси ва Глобал атроф-муҳит ва технологиялар жамғармаси (ГЕТФ) “Айланма иқтисодиёт келажаги учун ҳамкорлик битими (PACТ)” ни эълон қилганлиги ҳақида маълум қилди


    AVO'дан янги омонат: йиллик 25% гача — 6 ойда орзуингизни амалга оширинг


     ADM Jizzakh Жиззахда жойлашган 5-ихтисослаштирилган муассаса тарбияланувчилари эҳтиёжи учун автобус тақдим қилди


    UZTELECOM "Мурувват" тарифини тақдим этади: Атиги 25 000 сўм эвазига ғамхўрлик ва эътибор билан бойитилган алоқа


    Kapitalbank ва Visa Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ-2026 саралаш ўйинини БААда тантанали равишда очишди


    Тошкентда халқаро финтех-ҳодиса — Visa Cashлесс Форум 2025 бўлиб ўтди 


    Сув — бебаҳо неъмат: Агробанкдан фермерлар учун янги методик тўплам


    Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Европага йўл олмоқда


    UCMG Амстердамда бўлиб ўтаётган Мoney 20/20 Europе халқаро финтеч кўргазмасида Ўзбекистон номидан иштирок этади


    Tenge Bank Tenge24 иловасида янги рақамли автокредитини эълон қилди


    Sello Ecosystem Фарғона, Андижон ва Наманганда Sello Summer Fest ёрқин фестивалини ўтказди


    Замонавий Haval Jolion энди 0% муддатли тўлов шартида 

     

    Тавсия этамиз

    Чумчуқларга ем бўлган бургутлар. “Ўргимчак тўри” операцияси Россия учун қанчага тушади?

    4 июн, 18:49
    Audio Icon

    Қуриб қолган кўчатлар, миллионлар шамолга учдими?

    4 июн, 15:03

    Фелдмаршалга алмаштирилмаган Сталиннинг зурриёти — “доҳий” нега ўғлини урушга юборган эди?

    3 июн, 21:10

    Кўзи ўткир, қулоғи сезгир темир қушчалар. Разведкачи дронларнинг “катта акалари”

    3 июн, 20:40
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ҳиндистонда дунёдаги энг баланд темир йўл кўприги очилди (видео)

    Дунё | 6 июн, 23:00

    Қозоғистон ҳарбийларини Буюк Британияда ўқитади

    Дунё | 6 июн, 22:00

    Суперлига. Қолдирилган баҳсда “Хоразм” “Қизилқум”ни йирик ҳисобда мағлуб этди

    Спорт | 6 июн, 21:10

    Россияда IELTS топширганлар қамалиши мумкин

    Дунё | 6 июн, 21:00

    Шавкат Мирзиёевни Қурбон ҳайити билан кимлар табриклади?

    Ўзбекистон | 6 июн, 19:57

    Украина “Ўргимчак тўри”га ўхшаш янги операцияларга тайёрланмоқда — The Washington Post

    Дунё | 6 июн, 19:30

    Германия юзлаб мигрантларни мамлакатга киритмади

    Дунё | 6 июн, 18:50

    Украиналик болалар дам олиш ва реабилитация учун Тошкентга келди (фото)

    Ўзбекистон | 6 июн, 17:46
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.