19 январь, шанба куни футбол бўйича Англия премьер лигасининг 23-турида «Арсенал» ҳимоячиси Эктор Бельерин «Челси»га қарши ўйинда жароҳат олди.
Тиббий хулосага кўра, футболчининг тизза бўғимидаги пайлар узилиши ташхиси қўйилди, деб ёзади The Telegraph.
Тез кунларда Бельерин чуқурлаштирилган тиббий текширувлардан ўтади.
Дастлабки маълумотларга кўра, 23 ёшли ўйинчи мавсум якунига қадар жамоасига ёрдам бера олмайди.
Испаниялик футболчи ушбу мавсум АПЛда 19 та учрашувда майдонга тушди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)