Георгий Победoносэц ибодатхонасида реставрация ишлари олиб борилаётганлиги ҳақида хабар топган «Новости Узбекистана» махсус мухбири у ерга йўл олди. Шаҳарда бино янги ташкил этилаётган медиа марказга берилиши ҳақида миш-мишлар ҳам тарқалган. Реставрация бу тарихий объектга зарар етказмайдими?
Ибодатхона шаҳар марказида жойлашган. 1882 йилда меъмор Владимир Лемке лойиҳаси бўйича барпо этилган. Черковдан 1960 йилгача ўз мақсади бўйича фойдаланилган. Кейинги йилларда турли ташкилотларга тегишли бўлиб келган. 2012 йилдан бу ерда Ўзбекистон ёзувчилар уюшмасининг Самарқанд вилоят бўлими жойлашган.
Бўлим раиси Тошпўлат Тугаловнинг сўзларига қараганда, бинони енгил таъмирлашга эҳтиёж пайдо бўлган. Таъмирлаш ишларини амалга ошириш учун лойиҳачи мутахассислар тегишли лойиҳани тузиб чиққан.
Шу ерда бинони таъмирлаш билан шуғулланаётган йигит лойиҳа-смета ҳужжатларисиз ишлаётганлиги сабабли ўзини таништирмаслигини маълум қилган. У бинонинг фақат цоколь қисмини таъмирдан чиқаришини қўшимча қилган.
«Бино Ёзувчилар уюшмасининг вилоят бўлими ихтиёрида қолса керак. Жамоатчилик ибодатхона тақдиридан ташвишланмасин. Ҳеч бир таъмирлаш-реставрация ишлари маданий мерос объектларидан фойдаланиш ва уларни қўриқлаш давлат инспекцияси розилигисиз олиб борилмайди», — дейди вилоят ҳокими ўринбосари Рустам Қобилов.
Изоҳ (0)