Қозоғистон чегара наряди чегарани ноқонуний кесиб ўтаётган беш нафар ўзбекистонликни қўлга олди. Бу ҳақда «Podrobno.uz» хабар бермоқда.
«Қўлга олинганлар Дарьинск посёлкаси туман шифохонасига етказилган. Улардан бирида шифокорлар умумий совқотиш, оёқларини 3—4-даражали совуқ уришини қайд этган. Эркак интенсив терапия палатасига жойлаштирилган. Унинг аҳволи оғир», — дея таъкидлайди Қозоғистон Чегара хизмати.
Яна икки эркакка умумий совқотиш, оёқларини 2—3-даражали совуқ уриши ташхиси қўйилган. Уларнинг аҳволи — ўртача оғир. Қолган икки фуқарода оёқларини 1-даражали совуқ уриши аниқланган. Улар шифохонага ётқизилмаган.
Ҳозирда чегарадан ноқонуний ўтишга уринган фуқаролар конвой қўриқлови остида Дарьинск посёлкаси шифохонасида эканлиги маълум қилинмоқда.
Изоҳ (0)