21 январь, душанба куни футбол бўйича Осиё Кубоги—2019 мусобақасининг 1/8 финал баҳслари доирасида навбатдаги учрашув бўлиб ўтди.
Унда Япония терма жамоаси Саудия Арабистонига қарши майдонга тушди.
Ўйиннинг 20-дақиқасида Гаку Шибасакининг бурчак зарбасидан узатган тўпини Такеҳиро Томиясу гол билан якунлади (1:0). Ушбу натижа ўйин охирига қадар ўзгармади ва Япония терма жамоаси мусобақанинг чорак финали йўлланмасини қўлга киритди.
Эслатиб ўтамиз, японлар ярим финал йўлланмаси учун Вьетнам билан жанг қилади.
Осиё Кубоги—2019
1/8 финал баҳслари
21 январь, душанба
Япония—Саудия Арабистони 1:0
Гол: 1:0 — 20 Томиясу.Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)